Шомуродов илк голини урган ойда Роналду энг яхши футболчи бўлди
“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди.
Португалиялик тўпурар ноябрь ойидаги учта учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба аниқ нишонга олди. Шомуродов ҳам Италиядаги биринчи голини 30 ноябрь куни “Парма” билан учрашувда киритган эди.
Криштиану Роналду фаолияти давомидаги голлари сонини 750 тага етказиб олгани ҳам аҳамиятли. Бу айни пайтда рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Ҳозир фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида ҳеч ким бундай натижа қайд этмаган.

Фикрлар