Шомуродов Италияда қайси жамоаларга нечта гол урган?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурар – Элдор Шомуродов Европанинг энг кучли беш чемпионати қаторида зикр этиладиган Италия А Серияда тўртинчи мавсумини ўтказмоқда.

Энг қизиғи, бу муддат ичида легионеримиз тўртта клуб – “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри”   шарафини ҳимоя қилиб улгурди.

8e40b4b4cec4dd92b33a2fdcabcc84fa65ecd79cd0163551944065

Муҳими, Элдор ҳужумчи сифатида бу жамоаларнинг барчаси учун ва ўзи иштирок этган мусобақаларнинг ҳаммасида гол урганидир.

Sports.uz портали 28 ёшли футболчимизнинг Италия чемпионати доирасида қайси жамоалар дарвозасига тўп киритгани ҳақидаги маълумотларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

Шомуродов “Женоа”да ўтказган А Сериядаги дастлабки мавсумида 31 та учрашувда ўз ҳисобига жами саккизта гол ёздириб қўйган. Ҳамюртимиз кучли бешлик лигаларидаги дебют голини “Парма” дарвозасига урган. Кейинги ўйинларда “Сассуоло”, “Верона”, “Специя”, “Лацио”, “Аталанта” ва “Кальяри” дарвозабонлари Шомуродовнинг зарбасидан сўнг ўз дарвозаси тўридан тўп олиб чиққан.

Элдор самарали мавсумдан кейин “Рома”га кўчиб ўтди. Бироқ Жозе Моуриньо қўл остида ўйини қовушмади. Тўғрироғи, португалиялик мутахассис ўзбек ҳужумчисига етарли даражада имкон ва ўйин амалиёти бермади. Бу статистикада ўз аксини топди. Асосан, бир неча дақиқага захирадан туширилган Шомуродов пойтахтликлар сафида 28 та учрашувда 3 та гол урди. Ўша мавсум “Венеция” дарвозасини ҳар икки баҳсда ишғол қилган бўлса, яна битта голи “Сампдория”га қарши баҳсда киритилди.  

Кейинги мавсум умуман ўйин амалиётисиз қолиб кетган легионеримиз қишда “Специя”га ижарага берилди ва чемпионатни шу жамоада якунлади. Бироқ, бу ерда ҳам натижа кўнгилдагидек бўлмади. А Серия доирасида 15 та учрашув ва битта гол. У ҳам бўлса, “Салернитана”нинг машҳур дарвозабони Гильермо Очоа дарвозасига киритилди.

Элдор 2023-2024 йилги мавсумни ижара асосида “Кальяри”да бошлаган эди. Узоқ вақт юқори спорт формасини тиклашга уринган ҳамюртимиз энди ўйини қовуша бошлаганида оғир жароҳат олиб, уч ойга сафдан чиқди.

Яқинда майдонга қайтган ҳужумчи энг муҳим ва энг мураккаб паллада “Кальяри”га катта ёрдам беришга киришди. Орадан қарийб бир йил ўтганида Шомуродов яна “Салернитана” жамоаси дарвозига йўл топди. Бу гал легионеримиз иккита тўп киритиб, жамоасининг муҳим ғалабасини таъминлади. Демак, жорий мавсумда Элдор 13 маротаба майдонга тушиб, иккита гол муаллифига айланди.

Шомуродов А Сериядаги фаолияти давомида иккита дубл қайд этган. Шулардан биринчиси “Женоа” сафида “Аталанта”га қарши баҳсда кузатилган. Статистикага эътибор қаратсак, “Салернитана” Элдорнинг гол уриш бўйича энг яхши кўрган жамоасига айланиб қолди. Бу жамоа дарвозасини қўриқлаётган Мексика терма жамоаси посбони Гильермо Очоа ўзбек ҳужумчисининг зарбаларидан кейин учта тўп ўтказиб юборган.

“Аталанта” ва “Венеция”га қарши баҳсларда ҳужумчимиз ўз ҳисобига иккитадан тўп ёздириб қўйди. Яна бир қизиқ томони шундаки, Элдор Шомуродов А Серия ўйинларида ўзи ўйнаган жамоалардан “Специя” ва “Кальяри”га ҳам рақиб сифатида гол уришни уддалаган.

Қолаверса, январь ойида “Салернитана” Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий курашган эди. Бироқ Клаудио Раньери ўзбек форвардини қўйиб юборишдан бош тортгани маълум қилинди.

VS__1576-shomu-scaled-e1710006230510

Элдор Шомуродов Италия А Сериясида ҳозиргача 93 та беллашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 14 та гол ва саккизта ассист ёздириб қўйди.

Ана холос: Шомуродов 342 кун кутган иш 7 дақиқада ҳал бўлди!

Иккита гол урган Шомуродов ҳақида Европада нималар дейишяпти?

Умарали Раҳмоналиев Англияда ўйнашни кўзлаяпти

Ўзбек футболчисининг ўйини англияликларга жуда ёқди

Улар орасида тўрт нафар ўзбек футболчиси бор...

Ўринбоев Англияга қандай бориб қолди?

Легионеримиз Англияда ўйин ўтказади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azam Nazarov
11/03/2024 19:53
Ҳамиша олға бос, жигарим.
Azam Nazarov
11/03/2024 19:53
Ҳамиша олға бос, жигарим.
Ishoq Ruziev
11/03/2024 19:47
Shomurodov va o'zbek futbolchilarining eng sevimli darvozaboni meksikalik darvozabon b6ladi