Шомуродов италияликлар эътиборига қандай тушган?

Сўнгги ярим йилда Италия клублари Россия чемпионатидаги энг машҳур футболчиларни трансфер қилаётгани кузатилмоқда. Ёзги трансферлар мавсумида “Аталанта” Алексей Миранчукни, “Женоа” Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олди.

Қишки трансферларнинг энг шов-шувли янгилиги эса, “Спартак”да танқидлар остида қолган ҳужумчи Александр Кокориннинг “Фиорентина”га ўтаётгани бўлди.

“Спартак”нинг яқин ўтмишдаги машҳур футболчиси Валерий Шмаров бу трансфер ҳақида фикр билдириб, Россия чемпионатидаги ўйинчилар италияликларнинг эътиборига қандай тушганини ҳам гапирди.

- Алексей Миранчук “Ювентус”га гол урганидан кейин италияликлар унга эътибор қаратишди. Элдор Шомуродов эса Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги самарали ўйинлари билан ҳаммани ўзига қаратди. Александр Кокоринни эса, аввалдан яхши танишади ва эски хизматлари эвазига олишяпти, - деди Валерий Шмаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шерзодбек Вохидов
22/01/2021 18:06
Shu gapinga qo‘toqdi yebsan dalban