Шомуродов жамоаси бош мураббийсиз қолди

"Специя" клуби бош мураббийи Лука Готтини истъефога чиқарди. Бу ҳақда жамоа расмий саҳифаси хабар тарқатди.

Клуб раҳбариятининг бундан қарорга келишида сўнгги ўйинларнинг қониқарсиз натижаси бўлган. "Специя" А Сериянинг охирги 4та турида бор йўғи бир очко тўплаб, 17-ўринда бормоқда. Жамоани хавфли ҳудуддан икки очко ажратиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Готти ўтган йилнинг июл ойидан буён "Специя" сафида ишлаётганди. Қишки трансфер вақтида ушбу клубга легионеримиз Элдор Шомуродов ижара асосида келиб қўшилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!