Шомуродов жамоасида вазият яхшиланмоқда

Элдор Шомуродов кўчиб ўтган "Женоа" клубида коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланмоқда.

Клуб вакилларининг хабар беришича, Марко Пьяца ҳамда Лука Пеллегрини коронавирусдан тузалган. Улар ўзларини яхши ҳис қилмоқда ва жамоавий машғулотларга қайтган. Генуяликлар сафида ушбу инфекцияни юқтириб олган 17 футболчидан 10 нафари соғайиб улгурди.

"Женоа" А Серия 4-туридан ўрин олган беллашувда "Верона" майдонига сафар қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!