Шомуродов жамоасини ўзгартиради! Таниқли инсайдер бу ҳақда хабар берди
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолиятини Италиянинг бошқа бир клубида давом эттириш арафасида.
Таниқли инсайдер Жанлука Ди Марцио берган хабарга кўра, Туриннинг "Торино" клуби Элдорни ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришган.
Римликлар 27 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчини сотиш ниятида. Клуб у учун камида 10 миллион евро сўрамоқда. Туринликлар эса ижарага олиш таклифини илгари сураётганди. Ҳозирча музокаралар давом этмоқда.
Аввалроқ, Шомуродовга "Кремонезе" жамоасидан ҳам қизиқишлар бўлаётганди.
Фикрлар