Шомуродов “Кальяри”да қоладими ёки “Рома”га қайтадими?

Келаси ёз Элдор Шомуродов фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилиши лозим бўлади. Айни пайтда легионеримизнинг трансфер ҳуқуқи “Рома”га тегишли ва ўртада 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома бор.

“Кальяри” 28 ёшли форвардни кейинчалик 9 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олган. Бироқ, бунинг учун сардинияликлар юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиши ва Элдор Шомуродов “Салернитана” билан бўлган учрашувдагидек самарали ўйин кўрсатиши лозим.

1710022402113443045

Италия футболини ёритиб келаётган нуфузли манбалардан бири – calciomercato.com  сайти эксперти Антонио Синус легионеримиз атрофидаги вазиятни таҳлил қилиб берди.

- “Салернитана”га қарши баҳснинг иккинчи бўлимида ташаббусни ўз зиммасига олиб, иккита гол билан жамоасининг муҳим ғалабасини таъминлаган Элдор Шомуродов қишда жамоани тарк этишга ҳаракат қилганига ҳозир ишониш қийин. Ўзбек футболчиси ўйин амалиётисиз қолиб кетаётгани туфайли нарсаларини йиғиштирганди.

Ўшанда Клаудио Раньери ҳужумдаги муаммоларни инобатга олган ҳолда Шомуродовга ишонч билдириб, уни ҳеч бўлмаганда мавсум охирига қадар жамоада олиб қолишни маъқул кўрди.

Мана сўнгги ўйинда ўзбек ҳужумчиси ҳақиқий даражасини намойиш қилди. У гол уришдан ташқари, ярим ҳимоядагиларга катта ёрдам берди, ҳар бир тўп учун курашди.

Элдор Шомуродовнинг трансфер ҳуқуқи “Рома”га тегишли, бироқ унинг келажаги аниқ эмас ва ҳамон мафҳумлигича қолмоқда. Агар “Кальяри” А Сериядаги жойини сақлаб қолса ва бунда асосий қаҳрамон ролини Шомуродов ўйнаса, бу трансфернинг амалга оширилиши муқаррар. Акс ҳолда у ортга қайтарилади.

 Ҳозир сардинияликлар ҳужум чизиғида муаммо етарли. Паволетти, Петанья ва Лувумбо сафдан чиққан, Лападулага самарадорлик етишмаяпти. Бу ҳолат Элдорга қўл келиши мумкин. Шомуродов биринчи уринишдаёқ жамоага ёрдам беришга тайёрлигини намойиш қилди.

Элдор келаси мавсум “Кальяри”нинг асосий ҳужум қуролига айланиши мумкин. Чунки Леонардо Паволетти кўп жароҳат олмоқда ва келажакда унга умид боғлаш хато бўлади. Жанлука Лападуланинг самардорлиги тушиб кетган ва жисмоний тайёргарлик бўйича муаммолар борлиги кўзга ташланяпти. Зито Лувумбони “Наполи” ва бир неча Англия клублари ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қиляпти.

Бу ҳолатда келаси мавсум учун асосий ҳужумчи мақомига икки даъвогар Андреа Петанья ва Элдор Шомуродов қолмоқда. “Монца”нинг собиқ футболчиси кўп жароҳат олаётгани Шомуродовни муҳим фигурага айлантирмоқда.

Клаудио Раньери олдиндаги учрашувларда асосий ҳужумчи вазифасини яна Лападулага топширса керак, бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам Элдор Шомуродов ўйиннинг иккинчи ярмида майдонга ташланади,-  деди футбол эксперти Антонио Синус.

CAN_4160-760x490.x39831

Элдор Шомуродовнинг  келаси мавсумни қайси жамоада давом эттириши кўп жиҳатдан мавсумнинг қолган қисмини қай даражада ўтказишига боғлиқ. Қолаверса, Элдорни “Рома”да ўйнашига имкон бермаган Жозе Моуриньо ҳам Римни тарк этиб бўлган. Демак, келаси ёзда трансфер ойнаси очилиши билан Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятни кузатиб боришга тўғри келади.

Шомуродовнинг энг “севимли” жамоаси қайси?

Ана холос: Шомуродов 342 кун кутган иш 7 дақиқада ҳал бўлди!

Иккита гол урган Шомуродов ҳақида Европада нималар дейишяпти?

Умарали Раҳмоналиев Англияда ўйнашни кўзлаяпти

Ўзбек футболчисининг ўйини англияликларга жуда ёқди

Улар орасида тўрт нафар ўзбек футболчиси бор...

Ўринбоев Англияга қандай бориб қолди?

Легионеримиз Англияда ўйин ўтказади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azam Nazarov
12/03/2024 20:48
Элдоржон, ўлай санга : 61-рақам сенга омад келтиради.
&
Дилмурад Жаббаров
12/03/2024 18:54
Ха 1 йилда италияда энг кучсиз жамоага 1 йилда 2 та гол урса реалга хам чакиришади болдида