Шомуродов "Кальяри"даги расмий дебютини қачон ўтказади?

  • 3 август, 2023, 11:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов “Рома”дан ижара асосида “Кальяри” сафига кўчиб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори тўп сураётган “Кальяри” ўзининг янги мавсумдаги илк расмий учрашувини 12 август куни ўтказади. Шу куни Шомуродов жамоаси Италия кубогининг биринчи босқичи доирасида B Серия вакили ҳисобланган “Палермо” клубига қарши баҳс олиб боради.

“Кальяри” – “Палермо” ўйини Тошкент вақти билан соат 00:15 да бошланади.

Умид қиламизки, бош мураббий Клаудио Раньери ҳамюртимизга ишонч билдиради ва шу куни Элдор “Кальяри” сафида илк расмий учрашувини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
03/08/2023 12:09
Фотода кайси Бири шомуродов