Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 23-январь куни Осиё кубогининг 3-турида Австралияга қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашув олдидан терма жамоамиз сардори ва жароҳати сабаб мусобақани ўтказиб юбораётган Элдор Шомуродов футболчиларга омад тилади.

"Ассалому алайкум барча терма жамоа аъзоларига. Болалар, 23-январда бўладиган Австралияга қарши ўйинда чин юракдан омад тилайман, мен қалбан сизлар биланман.

Нафақат мен, балки, бутун Ўзбекистон аҳолиси сизлар билан ва сизларга ишонади. Юзларинг юруғ бўлиб, мана шу Осиё кубогида яхши натижа билан қайтиш насиб қилсин. Омад!", - дейди Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ҳужумчи "Кальяри"даги машғулотлар пайтида оёғининг бармоғини синдириб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!