Бу ерда Шомуродов ҳақида яхши гаплар бўляпти

Элдор Шомуродов фаолиятидаги навбатдаги бурилиш нуқтаси “Кальяри” бўлди. Бошланаётган мавсум ўзбекистонлик легионер учун А Серияда тўп тепишга қодирлигини исботлайдиган сўнгги имконият дейиш мумкин.

Ҳужумчимиз дебют мавсумида “Женоа”да порлагани боис, “Рома” ва “Специя”даги омадсиз даврларга қарамай, ҳамон унга ишонч билдираётганлар бор. Энг муҳими, “Кальяри”нинг машҳур мураббийи Клаудио Раньерининг форвардимизга бўлган ишончи юқори ва унга асосий таркибда мунтазам равишда ўйин амалиёти беришга тайёр.

363356988_830894138397941_1529027445395166799_n

Италия матбуоти “Кальяри”нинг мураббийлари янги мавсумда олдинги чизиқда Элдор Шомуродовга суяниш мумкинлигини ёзмоқда. Чунки жамоанинг асосий ҳужумчиси Жанлука Лападула оғир жароҳат олган.

Таҳлилчилар Клаудио Раньери ҳужум учлигини Элдор Шомуродов, жамоа сардори Паволетти ва ўзини кўрсата бошлаган Лувумбодан тузиши керак, деган ғояни илгари суряпти.

Раньерининг ўзи ҳам, бошқа мутахассислар ҳам Шомуродовдан янги чемпионатда катта иштиёқ кутаётгангани яширмаяпти.

Sports.uz ўзбекистонлик мухлислар эътиборига италиялик мураббий ва мутахассисларнинг Элдор Шомуродов ҳақидаги фикрларини ҳавола этади.

Клаудио Раньери, “Кальярии” бош мураббийи:

Шомуродов чемпионатни аъло даражада ўтказмоқчи. Элдор мен ундан нималар талаб қилишимни тушиниб етди. Ҳозир у машғулотларда жуда яхши ишлаяпти. Бу ҳолат мени тўлиқ қониқтирмоқда.

Франческо Риккарди, футбол таҳлилчиси:

“Кальяри” яқинда “Комо”га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида янги мавсумда ҳужумкор ўйинга эътибор қаратишини кўрсатди. Раньери шогирдлари кенг майдон бўйлаб ҳаракат қилди ва рақиб дарвозасига кўп хавф солишга кенг улгурди.

Бу учрашувда Паволетти ва Дзаппа ташаббусни ўз қўлига олди. Ёш истеъдод эгаси Лелла ҳам рақиблардан устунлик қилди. Лувумбо ҳал қилувчи голни урди. Бироқ, мен учун бу беллашувда янги ҳужумчи – Элдор Шомуродовнинг дебютини кузатиш, айниқса, қизиқ бўлди.

Луижи Пирас, “Кальяри”нинг собиқ ҳужумчиси:

“Кальяри” трансфер бозорида яхши ишлаяпти. Клаудио Раньери даврида жамоага Аугелло, Скаффет, Янкто ва Шомуродов олиб келинди.

Элдор яхши савиядаги ҳужумчи. Охирги мавсумларда у жуда кам ўйнади. Энди ўзбекистонлик легионер фаолиятини қайта жонлантирмоқчи.

Шомуродов марказий ҳужумчи ҳисобланади. Лекин у вазиятдан келиб чиқиб, турли позицияларда ўйнай олади ва бу қобилияти орқали жамоани ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлашга тайёр.

363385278_833791494774872_1673561193202105631_n

Эслатиб ўтамиз, “Кальяри” Элдор Шомуродовни “Рома”дан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олди. Келишувга кўра, сардинияликлар ижара муддати учун 1 миллион евро тўлади ва келаси ёзда ўзбек ҳужумчисини 9 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи бор.

Бундан ташқари, “Кальяри” Шомуродов билан 1+3 кўринишида шахсий шартнома бўйича келишиб олган. Энди ҳаммаси Элдор янги мавсумни қандай ўтказишига боғлиқ.

Шомуродов портлашини кутяпман!

Машҳур мураббий Шомуродовга баҳо берди

Файзуллаевнинг ЦСКАга трансферига нима халақит қиляпти?

“Кальяри” мухлислари Шомуродов дебюти ҳақида нималар деяпти?

“Кальяри” етакчи футболчиси Шомуродов ҳақида нима деди?

Премьер-лига клуби тез орада ўзбек футболчиси трансферини эълон қилади

ЦСКА мазза қилади: Файзуллаевнинг кучли томони кўп, камчилиги эса...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Muratbay
06/08/2023 21:51
Алдиндан гап Сузлар куп булса якши уйнаши кийинрак булади пададан алдин чанг чикармаган макул
ХОЛМУРОДОВ АМИР
06/08/2023 12:42
Елгон малумотларни берманглар илтимос кеча асосийда хам захирадаям уйнамадику
&
Mansurbek
06/08/2023 10:47
O‘ynasin endi. Xujumchi degan gol urishi kerak
Эргашев Файзулло
06/08/2023 09:50
Кеча уйнамадию захира кироли