Шомуродов мураббийи "Торино"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?
Италия А Серияси 22-туридан ўрин олган "Торино" - "Женоа" учрашуви бўлиб ўтди. Туринда кечган ушбу баҳсда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилди. Ўйиндан кейин генуяликлар устози Давиде Баллардини қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
"Турин клуби жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга эди. Жамоамнинг ҳам ўйини менга ёқди. Сабаби, майдоннинг ҳар бир қисмида кураш олиб бордик. Бизда гол уриш учун бир неча яхши имкониятлар бўлди, бироқ омад етишмади. Меҳмонда "Торино"дек жамоа билан дуранг ўйнаш яхши натижа. Яна бир бор қайтараман, ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим", -деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, жароҳатидан соғайиб сафга қайтган Шомуродов Турин клубига қарши баҳснинг иккинчи бўлимида майдонга тушди.
Фикрлар