Шомуродов нима учун иккинчи тайм бошида захирага олинди?

Ўзбекистон ЖЧ саралашининг 4-турида Гонконгни ўз майдонида қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа сардори Элдор Шомуродов 20-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида ҳужумчи бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва рақиб ҳимоячиси подкат ишлатиб, жамоасини голдан қутқарди. Ушбу вазиятда Шомуродов оғриқ ҳис қилаётганини кўришингиз мумкин. 

Шомуродов ўйинни давом эттирди, лекин иккинчи тайм бошида алмаштирилди. Унинг ўрнига Остон Ўрунов майдонга тушиб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. 

Жамоа капитани учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мазкур ҳолатга тўхталиб ўтди. У эски жароҳатини қайталаб олди, деб ўйлаган ва таваккалга қўл уришни истамагани учун захирага олинган. Тиббий текширувдан кейин ҳужумчининг аҳволи маълум бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998934037982
27/03/2024 22:01
Nimaga zahiraga olinganini bilmasang nega yozasan.oldin bilib keyin yoz