Шомуродов ўрнига ҳужумчи келяпти

“Женоа” охирги пайтда жамоанинг асосий ҳужумчисига айланиб қолган Элдор Шомуродовни “Рома”га трансфер қилганидан кейин ўзбек легионерининг ўрнини боса оладиган форвард қидираётган эди.

Ниҳоят, генуяликлар  кучли ҳужумчи – Диего Перотти билан шартнома имзолаш арафасида турибди. Томонлар икки йиллик битим бандлари бўйича тўла келишувга эришган.

Аргентиналик ҳужумчи ўз юртида “Депортиво Морон”, “Бока Хуниорс”, Испанияда “Севилья”, Италияда “Женоа” ва “Рома” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Перотти 2020 йилдан бери “Фенербаҳче” учун ўйнаётган эди. У ўтган мавсумда турк жамоаси сафида атиги тўртта учрашувда қатнашиб, учта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!