Шомуродов ўйинга қандай муносабат билдирди?
А Сериянинг 14-турига келиб, “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Сассуоло” майдонида бўлган учрашувда Элдор Шомуродовни илк дақиқалардан майдонга туширди.
Тўғриси, бу кўпчилик учун кутилмаган қарор бўлди. Бунгача легионеримиз август ойидан бери А Серия ва Европа лигасида етти маротаба майдонга тушиб, жами 85 дақиқа ҳаракат қилганди холос.
Бу вазият туфайли мухлису мутахассислар қишки трансферлар вақтида Шомуродов жамоани тарк этишини кутаётганди. Италия матбуоти ҳозирдан ўзбек фуболчисига харидорлар борлигини ёза бошлади.
Хусусан, “Болонья” ва “Торино” Элдорни январда ўз сафига қўшиб олиш учун курашга киришиши тилга олинди. “Болонья” бу хабарни инкор этиб, мақсадини яширган бўлса, мутахассислар “Торино” Шомуродов даражасидаги ҳужумчига муҳтожлигини таъкидламоқда. Турин клуби бу фикрларга муносабат билдиргани йўқ ва буни “сукут аломати ризо” шаклида қабул қилиш тўғри бўлади.
Португалиялик мутахассис “Сассуоло” билан ўйинда биргина қарор билан вазиятни ўзгартириб юборди. Ниҳоят, мавсум олдидан Шомуродовга ваъда қилинган имконият унга тақдим этилди. Энди бу ҳолат қачонгача давом этиши муҳим.
Жозе Моуриньонинг фикри тез-тез ўзгариб туради. У ҳар қандай ўйинчини бир марта бошланғич таркибга киритиб, кейинчалик яна захирага михлаб қўйиши жуда кўп кузатилган. Тажрибали мутахассиснинг ўз шогирдларига муносабати турличадек кўринмоқда. Мисол учун, “Лацио” билан ўйинда мағлубиятга сабабчи бўлган Рожер Ибаньесни қўллаб-қувватлаб, унга ишонч билдиришда давом этишини маълум қилган Моуриньо “Сассуоло”нинг голида айбдор бўлган Рик Карсдорпдан январда жамоадан кетишни талаб қилди.
Шу боис, мураббийларнинг штабининг Шомуродовни бир марта бошланғич таркибда майдонга туширгани ҳар доим ҳам шундай бўлишини англатмайди. Қолаверса, Тэмми Абрахам ўзбек футболчиси томонидан рақобатни ҳис қила бошлагани ҳам аҳамиятли омил. Англиялик футболчи Шомуродов ўрнига захирадан ўйинга қўшилди ва гол урди.
Моуриньо унга “Аввалдан шунақа ўйнасанг бўлмасмиди?”, дегани ҳам рақобат ва Элдорнинг илк дақиқадан ўйнаши Тэммига яхши туртки бўлганини англатади.
Элдор Шомуродов ҳам ўзига берилган имкониятдан мамнунлигини яшираётгани йўқ. Ўйиндан кейин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида учрашувдан бир неча суратларни жойлаб, “Кураш ва ҳеч қачон таслим бўлма”, деган изоҳ қолдирди.
Демак, Шомуродов катта ва машаққатли меҳнатлар эвазига эгаллаган ўрнини осонликча рақобатчиларига топшириб қўймайди. Легионеримиз курашишда давом этади.
Энди “Рома” навбатдаги учрашувни 13 ноябрь куни “Олимпико” стадионида “Торино”га қарши ўтказади. Бўлажак беллашувда ҳам Шомуродовни бошланғич таркибда тушамиз. Қолаверса, “Торино” Шомуродовни олишга асосий даъвогар ҳисобланади ва унинг имкониятларини бевосита майдонда яна бир бор кўрикдан ўтказишга қарши эмас.
15-тур учрашувларидан кейин кўплаб миллий чемпионатлар қаторида А Серияда ҳам жаҳон чемпионати муносабати билан 2023 йилнинг январигача катта танаффус эълон қилинади.
Шомуродов Абрахамга таъсир ўтказа бошлади
Яна бир футболчимиз Шомуродов ортидан Моуриньо олдига боришга тайёр!
Шомуродов ўзи учун муҳим учрашувда ўйнайди!
Шомуродов “Интер” ёки “Ювентус”га ўтиши керак!
Моуриньо “Рома” ҳужумчиларини кескин танқид қилди, энди Шомуродовга ўйин бериш керакдир?
Легионеримизнинг голи рекорд ўрнатди, медални нақд қилди ва чемпионлик имкониятини сақлаб қолди!
Легионер ҳужумчимизнинг келажаги мавҳум бўлиб қолди!
Фикрлар