Шомуродов Абрахамга таъсир ўтказа бошлади

А Сериянинг 14-туридан кейин “Рома” кетма-кет икки йилдан бери ўзи кўтарила олмаётган олтинчи ўринга тушиб қолди. Жозе Моуриньо шогирдлари сафар учрашувидан очко йўқотиб қайтди.

Бу гал “Сассуоло” меҳмони бўлган римликлар ўйин якунланишига бир неча дақиқа қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.

Биз учун аҳамиятлиси, Элдор Шомуродов мавсум бошидан бери илк мартда учрашувни бошланғич таркибда бошлагани бўлди. Легионеримиз бош мураббийнинг ишончини қайта қозона бошлагани Тэмми Абрахамга ижобий таъсир қилди. Яъни, англиялик ҳужумчи ҳамюртимиз томонидан рақобатни сеза бошлади. Буни мутахассислар таъкидламоқда.

221713710-9220f9c2-9cd9-436e-a254-887568d5578c

Шомуродов ўрнига майдонга тушган Тэмми Абрахам уч ойлик қуруқ сериясига барҳам бериб, “Сассуоло” дарвозасини ишғол қилди. Бироқ, Рик Карсдорпнинг хатоси жамоани уч очкодан айирди.

Италия футболини ёритиб бораётган https://www.calciomercato.com сайти мутахассислари ўйинда иштирок этган футболчилар ҳаракатини қуйидагича баҳолади:

Руй Патрисио 6.5:

Фраттезининг хавфли зарбасини маҳорат билан қайтарди. Гол киритилган вазиятда Пинамонтининг зарбаси олдида ожиз қолди. Ўйинни анча яхши ўтказди.

Манчини 5.5:

Лауриенте билан анча курашди. Абрахамга зўр пас оширди. Фаол ўйнади.

Смоллинг 5.5:

Тажрибали ҳимоячининг бўшашиб қолгани кўринди. Рақиб ҳужумчилари ўтиб кетишига етарли даражада қаршилик кўрсата олмади.

Ибаньес 6:

Ўзининг одатига мос хотиржам ўйнади.

Челик 6:

Биринчи бўлим охирларида Залевскига жуда қулай пас оширди. Баъзан рақобатни бой берганини ҳам кўрдик.

Матич 6:

Лопес ва Фреттизининг ҳужумларини тўхтатиб қолишга эришди. Пас орқали ўйнашга ҳаракат қилди. Бироқ, ҳамма узатмаси ҳам манзилга аниқ етиб бормади.

Кристанте 6.5:

Жамоаси учун жуда фойдали ўйин намойиш қилди. Ҳам ҳужумчиларга, ҳам ҳимоядаги жамоадошларига катта ёрдам берди.

Залевский 6:

Ҳимояланиш вақтида фойдаси деярли тегмади, лекин ҳужум ташкил қилишда Челикдан анча самаралироқ ўйнади. Бир вазиятда гол ура олмагани, жамоасининг зарарига ишлади.

Дзаньоло 5.5:

Ўйин давомида бир марта Шомуродовни яхши позицияга чиқарди. Лекин ҳаракатларида фаоллик ва барқарорлик етишмади. Дарвозага аниқ ва кучли зарба бера олмади.

Вольпато 6.5 :

Рақиб футболчиси Лопесни анча қийнаб қўйди. Анча фаол ҳаракат қилди, ўйнаш иштиёқи баланд эди.

Шомуродов 5,5:

Ўйин давомида бир неча бор тезлигини намойиш қилди. Дарвозага зарба беришга уринди. Бир вазиятда тўпни қулай позицияда турган Дзаньолодан қизғонди. Элдор ўзи зарба берди ва у йўллаган тўпни “Сассуоло” дарвозабони қайтаришга улгурди.

Shomurodov-Frattesi

Абрахам 7:

Элдор Шомуродов ўрнига тушган футболчи жамоаси учун жуда муҳим гол урди.

Моуриньо 6:

Шомуродовни илк дақиқалардан ўйнатиш режаси иш берди. Бош мураббий қарори Шомуродовга ҳам, Абрахамга ҳам яхши таъсир қилди. Шогирдлари ғалабани ушлаб қола олмагани оқибатида жамоа яна очко йўқотди.

Яна бир футболчимиз Шомуродов ортидан Моуриньо олдига боришга тайёр!

Шомуродов ўзи учун муҳим учрашувда ўйнайди!

Шомуродов “Интер” ёки “Ювентус”га ўтиши керак!

Моуриньо “Рома” ҳужумчиларини кескин танқид қилди, энди Шомуродовга ўйин бериш керакдир?

Легионеримизнинг голи рекорд ўрнатди, медални нақд қилди ва чемпионлик имкониятини сақлаб қолди!

Легионер ҳужумчимизнинг келажаги мавҳум бўлиб қолди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!