Шомуродов ўйнаган ўйинда

Италия А Сериясининг 17-турида “Женоа” ўз майдонида “Болонья”ни қабул қилди.

Миха Зайц (44') ва Маттиа Дестро (55') томонидан киритилган голлар эвазига генуяликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Биз учун аҳамиятлиси, “Женоа”даги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов шу куни асосий таркибда майдонга тушди ва 81 дақиқа ҳаракат қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)