Шомуродов ўйнамаган учрашувда Раньери А Серияда мураббий сифатидаги 450-учрашувини ўтказди
Италия чемпионатининг 13-турида "Каляри" ўз уйида "Монца"ни қабул қилди ва ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Легионеримиз Элдор Шомуродов захирада қолдирилди.
Бу учрашув Клаудио Раньери учун А Сериядаги фаолиятидаги 450-юбилей ўйини бўлди. Италия чемпионатининг навбатдаги турида "Кальяри" Римда "Лацио" билан меҳмонда баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Клаудио Раньери шогирдлари Италия чемпионати турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.
Фикрлар