Шомуродов “Рома”га қайтгунича Моуриньо Римдан кетиб қолади

Жорий мавсум якунланиши билан “Рома”да жиддий ўзгаришлар бўлиши мумкин. 2021 йилдан бери жамоани бошқараётган Жозе Моуриньога гранд клублардан таклиф бўлмоқда.

Footmercato нашрининг маълум қилишича, Жозе Моуриньо ёзда ПСЖни қабул қилиб олиши мумкин. Парижликлар ҳозирги бош мураббий Кристоф Галтьенинг ишидан қониқмаяпти. Жамоанинг ички муҳити кўнгилдагидек эмас. Футболчилар мураббийнинг профессионаллик даражасига шубҳа қила бошлади.

ПСЖ хўжайинлари таклиф этиладиган мутахассислар рўйхатига Жозе Моуриньо ҳам қўшди. Париж клуби спорт директори Луиш Кампуш ҳамюртига мурожаат қилиб, уни лойиҳага қўшилишга даъват эта бошлади.

611f405902e8bd71e4087ff7_4

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Жозе Моуриньонинг Луиш Кампуш билан дўстона муносабатга эга экани, ПСЖ мураббийлар штабида шогирдларидан бири ишлаётгани унинг танловига ижобий таъсир қилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

ПСЖ хўжайинлари Моуриньонинг розилигини олганидан кейин бу ишни клублар даражасида кўриб чиқмоқда. Ҳар икки клуб хўжайинларининг муносабати анча яхшилиги ишнинг осон кўчишига хизмат қилади.

Аслида Моуриньонинг римликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Португалиялик мураббий олдига жорий мавсум А Серияда кучли тўртликдан жой олиб, Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Ҳозир Моуриньо шогирдлари учинчи ўринда бормоқда.

Шунга қарамай, ёзда жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Агар ПСЖ режасини амалга ошира олса, “Рома”дан “Специя”га ижарага берилган Элдор Шомуродов Римга қайтиб келганида Жозе Моуриньо жойида бўлмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2021 йилнинг ёзида айнан Жозе Моуриньо ташаббуси билан “Женоа”дан “бўрилар” сафига кўчиб ўтган эди. Ўшанда пойтахтликлар кучли бешлик чемпионатларидаги илк мавсумида рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилган легионеримиз учун 18 миллион евро тўлаган.

“Рома”да Шомуродовнинг ишлари кутилганидек бўлмади. Бир ярим мавсум давомида 48 маротаба майдонга тушган футболчимиз олтитадан гол ва ассист қайд этди. Бу ўйинларнинг аксариятида Элдор захирадан майдонга тушиб, бир неча дақиқадан тўп тепган холос.

Ниҳоят, 2023 йилнинг январида Шомуродов ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтишга қарор қилди. “Рома” спорт директори Тьягу Пинто ва бош мураббий Жозе Моуриньо ўзбек ҳужумчисини қўйиб юборишга розилик берди.

Шу тариқа, Элдор Шомуродов “Специя”нинг асосий ҳужумчисига айланда ва барча учрашувларни илк дақиқалардан бошламоқда.

shomurodov.44527

“Специя” ва “Рома” клублари келишувига кўра, Элдор Шомуродов мавсум якунланиши билан Римга қайтиб бориши керак.

Шомуродовнинг “Ювентус” дарвозасига хавф солган ўйини қандай баҳоланди?

Бунақаси деярли учрамайди: Шомуродовга доир иккита қизиқ маълумот!

Ўрунов ҳаммамизни ўзидек ўйнатмоқчи бўлди!

Шомуродов – асосий “қурол” бўлади!

Анчелотти Шомуродов жамоасини бошқаришни орзу қилмоқда

Шомуродов лиганинг энг зўр дарвозабонига қарши!

Шомуродов билан бирга зўр тўпурар ўйнайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!