Шомуродовнинг “Ювентус” дарвозасига хавф солган ўйини қандай баҳоланди?

Италия чемпионатининг 23-турида “Специя” ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилиб, рақибга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Гарчи мезбонлар ўз мухлислари кўз ўнгида енгилган бўлса-да, жамоа ўйинида ижобий ўзгариш бўлгани алоҳида эътироф этилмоқда.

“Специя” раҳбарияти ўтган ҳафта бош мураббий Лука Готтини истеъфога чиқарганди. Шу боис, футболчиларни “Ювентус”га қарши учрашувга ёрдамчи мураббий Фабрицио Лорьери тайёрлади. Унинг шогирдлари биринчи бўлимда анча шиддатли ўйин кўрсатди. Лекин барибир “Ювентус” гранд жамоа эканини исботлаб, Туринга уч очко билан қайтди.

“Специя”нинг бахтига А Серияда қолиш учун курашаётган жамоаларнинг барчаси мағлубиятга учратди. Мусобақа жадвалининг қуйи қисми ўзгаришсиз қолди.

gettyimages-1247302916-2048x2048

“Специя” фаолиятини ёритиб бораётган https://www.calciospezia.it сайти  экспертлари жамоа футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

Бартломей ДРАГОВСКИЙ 6:

“Специя”нинг асосий посбони рақиб ҳужумини қайтариш чоғида шикастланди. Биринчи бўлимнинг ўзида мезбонлар мажбурий ўзгартиришни амалга оширди. Бунгача Драговский яхши ўйнаётган эди.

Федерико МАРкЕТТИ 5.5:

40 ёшли посбон қарийб икки йил деганда А Серияда энг майдонга тушди. Жанговар формада эмаслиги билиниб қолди. Мойзе Кин ва Анхель ди Мария тажрибали посбонни қийинчилисиз доғда қолдирди.

Келвин АМЬЯН 6:

Ўзи ёқтирган ўнг қанот ҳимоячиси позициясида анча фаол ўйнади. Биринчи гол урилган вазиятда Костични ўтказиб юборди ва бу футболчи жамоадоши Кинни қулай нуқтага чиқарди. Иккинчи бўлимда Аньян кўп меҳнат қилди.

Итан АМПАДУ 5.5:

Костичнинг пасидан сўнг, Кин гол урган вазиятда Ампаду марказий ҳимояни ушлай олмади. Учрашув давомида “Ювентус” ҳужумчиларига қаршилик кўрсатишга қийналди.

Димитриос НИКОЛАУ 6.5:

Ўз жарима майдончасида ва унинг атрофида рақиб тўпурари Душан Влаховичга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Кин гол урган вазиятда жамоадоши Ампаду хатосини тўғрилаш уриндию лекин улгурмади. Ўйин охирида унинг боши билан берган зарбасини Маттиа Перин қийинчилик билан қайтарди.

Аркадиуш РЕЦА 6.5:

Бутун учрашув давомида ишончли ўйин намойиш қилди. Рақиб ярим ҳимоячиси Куадрадога ўйин бермади. Массимилиано Аллегри уни Де Шильога алмаштиришга мажбур бўлди.

Мехди БУРАБИЯ 6:

Бу футболчи майдон марказида кўп югурди. Жамоасининг ҳужумчиларини уюштиришга интилди. Ўз навбатида, рақиб ҳужумини бузишга ҳаракат қилди. Ишончли ўйин кўрсатди.

АльбинЭКДАЛЬ 6:

Майдон марказида мувозанатни сақлаб туришга интилди. Жамоадошларининг ҳужумини қўллаб-қувватлаб турди.

Даниэле ВЕРДЕ 6:

Ўнг қанот ҳужумкор футболчиси сифатида ўткир ҳужумлар уюштиришга, жамоадошларини қулай позицияга олиб чиқишга уринди. Икки-уч марта рақиб дарвозасига хавф солди.

Кевин АГУДЕЛО 6:

Бу футболчи жамоага икки томонлама фойда келтирди. Ҳимоячиларга ёрдам берганидан кейин ҳужум уюштиришда ҳам фаоллик кўрсатди. Бири неча аниқ паслари билан эсда қолди. Тўпни қулай ползицияда турган Элдор Шомуродовдан қизқонган пайти ҳам бўлди.

Мбала НЗОЛА 5.5:

Жароҳатидан тикланиб майдонга қайтган ҳужумчи Агуделонинг ўрнини эгаллади. Ярим соатдан кўпроқ ҳаракат қилган бўлса-да, ҳали спорт формасини тиклаб олмагани кўриниб қолди.

Эммануэль ГЬЯСИ 6:

Чап ва ўнг қанотда жуда кўп югурди. Майдон ичкарисидан ҳужум уюштиришга интилди. Биринчи бўлимда гол уришга жуда яқин келганди. Иккинчи бўлимда Маттиа Перин Гьясининг хавли зарбасини бартараф этди.

Элдор ШОМУРОДОВ 6.5:

Ҳужумчилар орасида яққол ажралиб турди. Биринчи бўлимда боши билан иккита зарба берди. Улардан бирини Маттиа Перин қайтарди. Иккинчиси, дарвоза тўсинидан сал баланд бўлди.

“Специя” ҳужумларини ташкил қилишга интилди. Ўйиннинг иккинчи ярмида хавфли зарбаси йўлига Данило тўғаноқ бўлди. Шомуродовнинг ўйинидаги сифатли жиҳатлар жамоага яққол фойда келтира бошлагани кўринмоқда. Буни жамоани бошқарган мураббий Фабрицо Рольери ҳам алоҳида эътироф этди.

Элдор “Ювентус”нинг уч нафар ҳимоячисини ўйин охиригача босим остида ушлаб турди.

739815_original

Фабрицио ЛОРЬЕРИ 6:

“Специя”нинг анъанавий 3-5-2 схемасини 4-2-3-1 кўринишига ўзгартирди. Ўйин сифати ошгани кўринди. Жамоа прессинг қўллашда фаоллик кўрсатди. Ўткир ҳужумлар ва хавфли зарбалар сони сони ошганини кўриш мумкин. Жамоани жонлантира олди.

Бунақаси деярли учрамайди: Шомуродовга доир иккита қизиқ маълумот!

Ўрунов ҳаммамизни ўзидек ўйнатмоқчи бўлди!

Шомуродов – асосий “қурол” бўлади!

Анчелотти Шомуродов жамоасини бошқаришни орзу қилмоқда

Шомуродов лиганинг энг зўр дарвозабонига қарши!

Шомуродов билан бирга зўр тўпурар ўйнайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!