Ўрунов ҳаммамизни ўзидек ўйнатмоқчи бўлди!

Остон Ўруновнинг легионер сифатида Россиядаги икки йиллик фаолияти муваффақиятсиз чиққанидан мухлисларнинг хабари бор.

Майдон марказининг бир нечта нуқтасида фаол ўйнай оладиган, креатив қарорлари билан кўзга ташланган ҳужумкор футболчимиз  “Уфа”, “Спартак” ва “Урал” каби жамоаларда ўз ўрнини топа олмади.

Остон “Спартак” клубида дуч келган муаммоларку ўз йўлига, лекин мураккаб вазиятга тушиб қолганида уни ўз сафига қўшиб олган “Урал”ни ҳам жуда тез тарк этгани кўпчиликка тушунарсиз бўлди.

slushaj-ty-normalnyj-ili-net

“Урал” бош мураббийи Виктор Гончаренко “Коммент.Шоу” каналига берган интервьюсида ўзбекистонлик футболчининг жамоадан кетишига нималар сабаб бўлганини айтиб берди.

- “Урал”нинг ғалабага тайёрлаш учун жамоа ичида оддий нарсаларни яратишимиз талаб этиларди. Остон билан буни уддалай олмадик. Ўрунов биз унинг тушунчаси бўйича қандай ўйнашимиз кераклигини кўрсатмоқчи бўлгандек тўп тепишга ҳаракат қилди.

Ўшандай ҳолатда йнга тушунча бердик. “Остон, гапни эшит, очколаримиз сони кам, сенинг самарадорлигинг ноль, шунга қарамай, сен гол ҳам урмаяпсан, тўпни қулай позициядаги шерикларингга ҳам узатмаяпсан. Доим дарвозадан узоқда қолиб кетяпсан, ўйиндан четга чиқиб қоляпсан”, дедик.

Мен унга кўпроқ очко жамғариб олсак, майдонда узоқроқ қолишга имкон беришимни, ҳозир эса майдоннинг маълум бир қисмида бажарилиши шарт бўлган вазифаларни уддалаши кераклигини тушунтиришга уриндим.

Бир, икки, уч маротаба кузатдим. Ўйинчи талабимни англагани йўқ.

Жамоадаги ҳамманинг дунёқарашини ўзгартира олдик, Остон эса буни тушуниб етгани йўқ. Ана ўшанда унинг хизматларига эҳтиёж йўқлигини кўрдим, - деди Виктор Гончаренко.

Остон Ўрунов Екатеринбург клубида Россия Премьер-лигасида икки бор майдонга тушиб, жами 52-дақиқа тўп тепди. Шунингдек, мамлакат кубоги доирасидаги беллашувда атиги 27 дақиқа ўйнади.

Кейин томонлар ўзаро келишувга кўра, амалдаги шартномани бекор қилиб, хайрлашди. Ҳозир “Урал” жамоасининг ишлари яхши. Виктор Гончаренко шогирдлари 17-турдан кейин 21 очко билан мусобақа жадвалининг ўнинчи қаторидан жой олган.

Остон Ўрунов эса, яқингача ўзига янги жамоа топгани йўқ эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, 22 ёшли футболчимиз “Навбаҳор” машғулотларида қатнашиб юрди ва яна наманганликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Остон Ўрунов аслида “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ, “шерлар” асосий таркибига киритилмаганидан кейин Наманган кўчиб ўтди. Профессионал футболчи сифатида “Навбаҳор”да шаклланди.

Кейинчалик Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафига қўшилди. Бу жамоадан Россияга йўл олди.

volga_78

Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Истеъдодли футболчимиз ҳозирга қадар саккизта баҳсда қатнашиб, Мальдив ороллари ва Камерун терма жамоалари даврозасини ишғол қилган.

Шомуродов – асосий “қурол” бўлади!

Анчелотти Шомуродов жамоасини бошқаришни орзу қилмоқда

Ғалаба бой берилган ўйинда Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов лиганинг энг зўр дарвозабонига қарши!

Шомуродов билан бирга зўр тўпурар ўйнайди!

 

  

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dolche& Gabana
18/02/2023 20:22
1тийинга киммат ГУМни клиенти узидан звездани еквоган маймун урод
&
19/02/2023 08:00
Qimmatmi arzonmi bestalkoviy eldorga o‘xshab o‘zini reklama qildirmaydi.