Шомуродов Россия премьер-лигаси тўпурарлар пойгасида 1-ўринга чиқиб олди
Ads

Хабарингиз бор айни дамда Россия премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган “Ростов” ҳамда “Крилья Советов” жамоалари баҳси бўлиб ўтмоқда.

Учрашувни доимгидек асосий таркибда бошлаган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 33-дақиқага келиб рақиб дарвозасини ишғол этди ва ростовликларни олдинга олиб чиқди.

Эътиборлиси, ушбу гол 24 ёшли ўзбекистонлик футболчи учун жорий мавсум РПЛдаги 4-гол бўлди ва у тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётган  Артём Дзюба (“Зенит”) ва Александр Соболевларга (“Крилья Советов”) етиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kanron ja
13/08/2019 20:52
Zo'r gap yo'q. Termajamomizga foydasi teksin sog'lik omonlik omad Eldorga.