Шомуродов РПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод
Ads

Россия Премьер-Лигасида ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди.

Эътиборли томони, Элдор Шомуродов ушбу рўйхатга киритилди.

РПЛда ойнинг энг яхши футболчисини мухлислар, РПЛдан вакиллар ва "Матч Премьер" телеканали биргаликда танлашади.

Ушбу совринга бешта футболчи номзоди қўйилган: Юрий Дюпин ("Рубин"), Артем Дзюба ("Зенит"), Александр Соболев ("Крилья Советов"), Алексей Ионов("Ростов") ва Элдор Шомуродов ("Ростов").