Шомуродов "Специя" устозининг эътиборидан четда қолиб кетди
А Серия 24-туридан ўрин олган "Удинезе" - "Специя" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Мезбонлар сафида Бетуншал ҳамда Перейра гол урган бўлса, специяликлардан Нзоло дубль муаллифига айланди.
Қайд этиш лозим, легионеримиз Элдор Шомуродов мазкур беллашувда захирадан майдонга тушиб, ўз ҳисобига гол ёки ассист ёздириб қўя олмади.
Ўйиндан сўнг "Специя" бош мураббийи Леонардо Семпличи ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Учрашув давомида футболчиларни ғалабага ишонтиришга ҳаракат қилдим. Бугунги беллашувда бизга мухлисларнинг қўллаб-қувватлови зарур эди. Биз буни максимал даражада ҳис қилиб ўйнадик.
Нзола биз учун муҳим футболчи ва у тобора ёрқин намойиш этмоқда. Жорий мавсум ҳар бир футболчимизда ўзига хос прогресс давом этмоқда. Бугунги баҳсда улар буни яна бир бор исботлашди.
Энди "Верона"га қарши ўйин ҳақида ўйлашимиз зарур. Бизда яна бир ҳафта бор. Йигитлар ҳар бир учрашувда завқланиб тўп тепишини хоҳлайман", - деди специяликлар устози.
Фикрлар