Шомуродов учун чиқиш эшиклари ёпилмоқда
"Рома" сафида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов сўнгги пайтларда Рим клубининг захирасида қолиб кетаётганди. Шу боис, бир қатор клублар Элдорни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрди.
Жумладан, "Болонья" футболчимиз билан шартнома имзолашга кўп бор ҳаракат қилди. Охир-оқибат улар "бўрилар" билан ҳужумчимизнинг нархини келиша олмади.
Кеча тарқалган хабарларга кўра, трансфер ойнасининг сўнгги кунларида "Монца" ҳам терма жамоамиз сардорига қизиқиш билдирган. Таниқли журналист Никола Скира берган маълумотга кўра, А Серия дебютантларининг ҳам "Рома" билан музокаралари муваффақиятсиз якунланган.
Эндиликда, 27 ёшли форвард катта эҳтимол билан фаолиятини Моуриньо қўл остида давом эттиради.
Фикрлар