"Шомуродов учун жавобгарликни 100 фоиз бўйнимга оламан"

"Рома" спорт директори Тьяго Пинто Рим клубининг омадсиз трансферлари ҳақида гапирди. 

"Бизнинг ўз амбицияларимиз ва принципларимиз мавжуд. Ҳар доим ўз ишимизни яхши бажаришга ҳаракат қиламиз. "Рома"да ўйнаб кета олмаган футболчилар учун жавобгарликни ўз бўйнимга олишдан қўрқмайман. Барча айб менинг зиммамда. 

Мен ҳеч кимнинг ортига бекинишни хоҳламайман. Сиз (журналистлар) Вина ҳамда Шомуродов ҳақида тез-тез гапирасиз. Улар учун жавобгарликни 100 фоиз ўз бўйнимга оламан", - деди "бўрилар" спорт директори. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!