Шомуродов янги жамоа билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилди
"Рома"нинг 27 ёшли ҳужумчиси Элдор Шомуродов Европа бозорида харидоргир.
А Серияда унга "Торино" клуби қизиқиш билдирмоқда. Туринликлар техник директори Давиде Вагнати "Sky Sport" нашрига берган интервьюсида римликлар ҳужумчи учун биринчи ижара таклифини билдиришган. Пойтахт клуби спорт директори Тиаго Пинто "Sportitalia" телеканалида бу фактни тасдиқлади, бироқ томонлар ҳали бирор нарса бўйича келишиб олинмагани айтилмоқда.
Шу билан бирга, "Tuttosport" нашрининг таъкидлашича, Шомуродов Апеннин яриморолидан ташқарида ҳам диққат билан кузатилмоқда. Испаниянинг "Вальядолид" ва Франциянинг "Лилль" клуби ҳам ўзбекистонлик футболчига харидор. Улардан Лига 1 жамоаси трансфер учун 14 миллион евро тўлашга тайёр.
"Tuttosport" нашри хабарига кўра, Шомуродовнинг ўзи "Торино"га кўчиб ўтмоқчи ва ҳатто туринликлар билан шахсий шартнома шартларини ҳам муҳокама қилган.
Фикрлар