Шомуродов – энг креатив футболчи! Италиянинг жиддий нашрлари Элдорнинг ўйинига баҳо берди

Италия А Сериясининг 18-туридан ўрин олган “Аталанта” ва “Женоа” учрашувида ҳисоб очилмади. Лекин дуранг натижа генуяликларга ғалаба тенг. Чунки, Элдор Шомуродов жамоаси жорий мавсумда юқори лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Бош мураббий Давиде Баллардини бу вазифасини Италия кубогида “Ювентус”ни енгиб, шов-шув кўтаришдан устун қўйди.

Аслида “Женоа” Туринда ҳам 90 дақиқа ўзидан кучли жамоа билан  тенгма-тенг ўйнаб, дуранг қайд этганди. “Ювентус” қўшимча вақтдагина меҳмонларни таслим қилмб, кейинги босқичга чиқди.

“Аталанта” ҳам  сўнгги йилларда “Ювентус”, “Интер”, “Наполи”, “Милан” каби Италиянинг гранд жамоалари билан тенг рақобатлашадиган клубга айланиб қолган. Улар ўз олдига мунтазам равишда совринли ўринлар ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини асосий мақсад қилиб қўймоқда. Жамоанинг энг асосий устунликларидан бири ҳужумкорлигидир. “Аталанта” А Серияда кўп гол уриш бўйича фақатгина биринчи ўринга чиқиб олган “Интер”дан бешта тўпга ортда қолмоқда. Бу жамоа футболчилари рақиблар дарвозасига жами 40 та гол урган.

Хуллас, бу гал “Аталанта” ҳужумдаги қудратидан фойда чиқара олмади. Ўйин вақтининг 62 фоиз қисмида тўпни эгаллаб турган бўлса-да, меҳмонлар дарвозаси томон йўл топа олмади. “Женоа” мустаҳкам ҳимояланди. Элдор Шомуродов ҳужум қилишдан ташқари мудофаага ҳам кўп кўмаклашди.

c8cc38b6fa08620a1caaace09462e330

Умуман олганда, ўзбекистонлик легионер одатга кўра, учрашувни анча фаол ўтказди. Футболчиларнинг ўйини ва хатти-ҳаракатларини баҳолаб боришни хуш кўрадиган Италия оммавий ахборот воситаларининг аксарияти Элдорнинг ўйинига юқори баҳо қўйди.  

Хусусан, Италиянинг спорт соҳасидаги энг нуфузли ва жиддий нашри La Gazzetta dello Sport Элдор Шомуродовни 6,0 баллга лойиқ кўрди. Генуяликлар таркибида энг юқори баҳога тажрибали ҳимоячи Доменико Кришито эга бўлди – 7,0.

La Gazzetta dello Sport мутахассислари ушбу учрашувда қатнашган МДҲ мамлакатларидан келган яна икки футболчининг ўйинини пастроқ баҳолади. Фаол ўйнашга ҳаракат қилган украиналик Руслан Малиновскийга Шомуродовга нисбатан бир балл пас қўйилди. 66 –дақиқада унинг ўрнига майдонга тушган россиялик Алексей Миранчук 5,5 баллга лойиқ ўйин кўрсатди. Миранчук мезбонларни кучайтира олди ва бир нечта ўткир ҳужумлар ташкил қилди.

Шунингдек, Бергамо шаҳрининг L'Eco di Bergamo газетаси ушбу шаҳар шарафини ҳимоя қилган “Аталанта” вакиллари Миранчук  ва Малиновскийга 5 баллдан берди. Нашр томонидан рақиб ҳужумчиси Элдор Шомуродов эса, анча юқори – 6,5 баллга лойиқ экани қайд этилди.

Ушбу ўйинга Италиянинг етакчи  ижтимоий-сиёсий газетаси Corriere della Sera ҳам ўз муносабатини билдирди. Айниқса, улар Россия чемпионатида бир даврда ўйнаган А Серия дебютантлари – Алексей Миранчук ва Элдор Шомуродовнинг Италиядаги илк тўқнашуви баҳолаш имкониятини қўлдан чиқармади.

maxresdefault_25

Corriere della Sera нашри мутахассислари ҳам бу ўйинда устунлик ўзбек футболчиси томонида бўлганини тан олди. Элдорга 6,5, Алексейга  ундан бир балл пас баҳо қўйилди.

Умуман олганда, учрашув давомида Элдор Шомуродов дарвоза томон бир неча зарба берди, улардан бири устун ёнгинасидан ўтиб кетган бўлса, яна биттасини рақиб дарвозабони қайтарди. Ҳамюртимиз ҳужумчи бўлишига қарамасдан, майдон маркази ва ҳимояда  ҳам фаоллик кўрсатди. Рақиб ўйинчисини бир марта алдаб ўтди, жамоадошларига узатган 28 та тўпидан 16 таси манзилга аниқ етиб борди, икки марта жамоадошларини ўткир пас билан ҳужумга олиб чиқди ва “Женоа”нинг энг креатив ўйинчиси, дея тан олинди.

Энди “Женоа” жамоаси А Сериядаги навбатдаги учрашувини 24 январь куни ўз майдонида ўтказади. Бу гал Шомуродов жамоаси нисбатан қулай жамоа – “Кальяри” рақиблик қилади. “Кальяри” футболчилари ҳам бу мавсум юқори лигада қолиш учун курашмоқда ва генуяликларнинг бу борада тўғридан тўғри рақобатчиси ҳисобланади.

"Бугун Шомуродов гол урса, зўр футболчи бўлиш учун ўзбекча таом ейишга ўтаман!"

Ўйин бошланишига бир неча соат қолди. Бугун Шомуродов нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйиши керак!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
77 77
18/01/2021 18:31
Имкониятдан фойдалан элдор