Шомуродовга қайси жамоага ўтишни айтишди!

Элдор Шомуродовнинг қишки трансферлар вақтида “Рома”дан кетиши кўп муҳокама қилинмоқда. Бу кўп жиҳатдан легионеримизнинг яхши спорт формасида бўлишига қарамай, Жозе Моуриньо унга имконият бермаётгани, ёздан бери Италиянинг бир неча клублари ўзбек ҳужумчисини қўлга киритиш учун тинмай ҳаракат қилаётгани билан боғлиқ.

Январь ойи яқинлашгани сари Шомуродовни олиш мақсасида Рим клубига мурожаат қилаётган жамоалар сони тобора ортиб бормоқда. Бир неча клуб “бўрилар” билан музокараларни давом эттиряпти.

Россия футболида чуқур из қолдирган футболчилардан бири Игорь Коливанов  https://betonmobile.ru сайтига берган интервьюсида Элдор Шомуродов масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

igor-kolyvanov_1520335907847340347

Ўз даврида Москванинг “Динамо” жамоаси порлаган Игорь Коливанов биринчилардан бўлиб, Италияга йўл олган футболчилардан ҳисобланади. У кучли бешлик лигаларидан А Серияда “Фоджиа” ва “Болонья” клублари шарафини ҳимоя қилган.

Игорь Коливанов ҳам худди Элдор Шомуродов сингари чап қанот  ва ҳужум марказида тўп тепган. А Серияда жами 164 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 44 маротаба ишғол қилган.

Мураббийлик фаолиятини давом эттираётган таниқли мутахассис Элдор Шомуродовнинг “Рома”даги ҳолатини қуйидагича изоҳлади.

- Агар “Рома” Элдор Шомуродовни ўйнатмаётган бўлса, у “Торино”га кўчиб ўтсин. Турин клубида Алексей Миранчук ва Никола Влашич билан бирга тўп тепсин. Миранчук Италияга келганида 24 ёшда эди ва икки йил захирада ўтирди.

Ҳозир “Торино”га кўчиб ўтиб, мунтазам ўйнай бошлади ва ўзининг энг яхши сифатларини, истеъдодини намойиш қила оляпти.

Шомуродов ҳам “Рома”да кўп ўйнаётгани йўқ. У ерга қайси мураббий келишидан қатъи назар, 15-20 дақиқа ўйнатади. Баъзан ўнта учрашувдан кейин бир марта бошланғич таркибга қўйиши мумкин.

Шунинг учун ҳам  Шомуродов “Рома”дан кетиши, “Торино”га ўтиб, Миранчук ва Влашич бирга Россия премьер-лигасидан келган футболчилардан иборат ҳужум учлигини ташкил қилишсин.

Улар биргаликда ўйнасин, гол урсин,¸ўша “Рома” ва “Аталанта”ларни қувиб ўтсин.

Ҳақиқат шуки, Шомуродов ёшидаги футболчи мунтазам ўйнаши керак. Захирада ўтирган билан вазият оғирлашиб бораверади. Катта футболда бир умр ўрганганларинг бир-икки йил ўйнамасанг йўқолиб кетади. Айниқса, Италия чемпионатида, - деди Игорь Коливанов.

Элдор Шомуродов жорий мавсумда “Рома” сафида А Серия ва Европа лигасида жами саккизта учрашувда атиги 151 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Шунга қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинларида юқори спорт формасида эканини кўрсатди.

Легионер ҳужумчимиз Сречко Катанец қўл остида 2022 йили ўнта учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди.

IMG_3750

А Сериянинг “Торино”, “Специя”, “Кремонезе”, “Монца”, “Сампдория”, “Фиорентина” каби бир неча жамоалари “Рома”дан Элдор Шомуродовни ўз сафига қўчириб ўтказиш учун ҳаракат қилмоқда. Римликлар футболчини 11-12 миллион еврога баҳолаяпти.

Шомуродов учун курашга яна бир жиддий клуб қўшилди

Ўзбек легионери Европанинг яхши чемпионатларига лойиқ!

Тезкор: “Рома” кутилмаганда Шомуродов бўйича жиддий таклифни рад этди!

Ўзбек тўпурарини Польшада кутишяпти!

Ўзбекистон терма жамоасини енгишга мажбур эмасмиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!