Шомуродовга танлаш имконияти берилганида, у кимни "Женоа"га тавсия қилган бўларди?
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади. Ушбу йиғинга бош мураббий аксарият легионерларимизни чақириб, асосий таркибни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда.
Италиянинг "Женоа" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Элдор Шомуродов ҳам юртимизга етиб келди. Шу фурсатдан фойдаланиб, ЎФА матбуот хизмати ҳужумчимиз билан интервью уюштирди. Қуйида ушбу суҳбатнинг бир қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.
-Ўйлашимча, Италияда сиз орқали ўзбек футболига қизиқиш пайдо бўлди. Балки италиялик скаутлар сиздан ўзингиз каби футболчилар ҳақида сўрагандир. Шу ҳақида айтиб бера оласизми?
"Ҳозирча, йўқ. Бироқ у ерда ёш истеъдодларни доим кузатиб боришади. Сабаби, уларни келажакда яхши жамоаларда ўйнашини таъминлаш учун ҳаракат қилишади".
МТЖда босим юқорими ёки "Женоа"да? Шомуродов жавоб берди
-Энди ўзингиздан сўрамоқчиман, агар сизга "Женоа"да бирга ҳаракат қилиш учун битта шерик танлаш имконияти берилса, кимни тавсия қилган бўлардингиз?
"Жуда қийин савол бўлди. Тўғриси, ба ҳақида ўйлаб кўрмаган эдим. Айнан бир футболчин танлаб кўрсатишга қийналаман. Муҳими, терма жамоада бирга ҳаракат қиладиган йигитлардан бўлса бўлди.
"Бунёдкор"да ўйнаган пайтимда Достон Ҳамдамов билан яхши тандем ҳосил қилгандик. Умуман олганда, майдон ташқарисида ким билан кўпроқ мулоқот қилсангиз, ўйин давомида ҳам ўша футболчи билан яхшироқ чиқиша оласиз. Шу сабабли, айнан бирорта футболчини ажратиб кўрсатмайман. Ким бўлишидан қатъи назар, мен Италияда у билан кўпроқ суҳбатлашиш имкониятига эга бўламан ва бу майдонда ҳам бир-биримизни яхшироқ тушунишимизга сабаб бўлади".
Элдор Шомуродов "Ювентус"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
Фикрлар