Асосий мазмунга ўтиш

Шомуродовга харидор клуб спорт директори музокара ўтказиш учун Римга бормоқда. Ният анча жиддий

Туркия клуби Италиядан футболчилар олиб келмоқчи

Кеча Туркиянинг hurriyet.com.tr нашри "Галатасарой" клуби "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқаётгани борасида хабар берганди.

Манбанинг маълум қилишича, "Галатасарой" клуби спорт директори Женк Эргюн Италияга жўнаб кетган. У А Серияда фаолият юритаётган бир неча футболчилар, жумладан, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов борасида футболчининг вакили ва "Рома" мутасаддилари билан музокара ўтказмоқчи.

Шомуродов бошқа чемпионатга ўтиши мумкин. Харидорда аниқ таклиф бор

Безымянный_35

"Сариқ-қизиллар" Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисини ижарага олмоқчи. Жамоа бош мураббийи Окан Бурук Шомани ўз жамоасида кўришни истайди. Шу боис тез орада томонлар музокара столига ўтириши кутилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ