Шомуродовни кетказиб, ҳали роса пушаймон бўламиз!

Қишки трансферлар вақтида Элдор Шомуродов “Рома”ни тарк этиши кутилмоқда. Айни пайтда А Сериянинг бир неча клублари, хусусан, “Торино”, “Фиорентина”, “Кремонезе” ва “Сампдория” ўзбек ҳужусчисини ўз сафига қўшиб олиш учун курашмоқда. Трансфер мутахассислари ленионеримиз учун курашда Турин клубининг имкониятларини юқори баҳолаяпти. Чунки Шомуродовнинг ўзи айнан “Торино”га кўчиб ўтишга мойиллик билдирган.

“Рома” раҳбарияти, хусусан спорт директори  Тьягу Пинто 2021 йилнинг ёзида 18 миллион еврога трансфер қилинган Элдор Шомуродовни 10 миллион евро эвазига қўйиб юборишини маълум қилган.

XMfpUKs

Шомуродов трансфери италиялик мухлислар томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. “Рома” ишқибозларининг аксарияти бош мураббий Жозе Моуриньо би неча позицияда ўйнай оладиган ўзбекистонлик форвардга етарли имконият бермади, деган фикрларни илгари сурмоқда.

“Торино” мухлислари эса,  жамоага Элдор сингари меҳнаткаш ҳужумчи кераклигини ёзмоқда.

Sports.uz портали эътиборингизга италиялик мухлисларнинг Шомуродов трансферига муносабатини ҳавола этади.

Sor Pasquino:

Фақат ғазнага қараяпсизлар. Шомуродовга ачинаман. Бу ҳужумчи “Торино” ёки “Болонья” ўзини кўрсата олишига аминман. Элдор яхши футболчи, жиддий профессионал, бирорта муаммоси йўқ. Кам ўйнаган бўлса-да, ҳурмат қилишимизга лойиқ футболчи.

ADAMAS-----ALESSANDRO:

Идеал ҳужумчи. Омад тилайман. Бизга ана шундай тўпурар керак эди!

Don:

Бу гапларга қўшиламан. Нималарга қодирлигини кўрамиз.

Solide realtà ex Sogni di Latta:

Афсуска, Моуриньо Шомуродовнинг имкониятларига эътибор қаратмаяпти. Статиска ҳужумчи томонида. Терма жамоасидаги голлари ва ассистлари топ-даражада. Моуриньо Элдор тугул Кевин де Брюйнедек футболчининг салоҳиятига шубҳа қилганди...

Baltiroma:

Шомуродовни кетказиб, ҳали роса пушайман бўламиз. Нега унга етарли жой ажратилмаганини тушуниш қийин.

“100”:

Мен ҳам ўзимга доим шу саволни бераман. Ахир Моуриньо Элдорни ҳар куни кўради, лекин унга ўйнаши учун имконият бермайди. “Рома”га голлар керак бўлган пайтда ҳам Элдорни майдонга туширмайди. Бунга асосли сабаб бўлиши керакку. Нима бўлган тақдирда ҳам Шомуродовга омад тилайман.

Danilo:

Юқоридаги ҳамма фикрларга қўшиламан. Шомуродов зўр ўйинчи. Бошқа ўйинчиларнинг аҳволи уникидан яхши бўлмаган пайтда ҳам Элдорга ўйин амалиёти берилмаётгани тушунарсиз.

Mario:

Эртага Элдорнинг ишлари юришиб кетса, “Рома”га мос келмаганди, деб изоҳласак керак.

The Wall:

Агар ўйнаган дақиқалари ва голлари сонини ҳисобга олсак, мен учун “Рома”нинг энг яхши ҳужумчиси Элдор бўлиб қолаверади.

Francesco:

Яхши ўйинчи, борган жойида ўйнаб кета олади. Агар етарли ўйин амалиёти берилганида бир мавсумда камида 14 та гол уришни уддаларди.

shomuro

Golia89:

Менинг фикримча, Шомуродов “Торино”нинг муҳим ўйинчисига айлана олади.

Mou100:

Элдор техник жиҳатидан жуда кучли, лекин кўпроқ шиддат кўрсатиши керак.

Тўпурар легионеримиз алмаштириб бўлмас футболчи экан!

Ўзбекистон терма жамоасини енгишга мажбур эмасмиз!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Saatov Ulugbek
30/12/2022 21:19
ОЛЛОХ омадинни берсин! Хали кўп йиллар унинг ўйинидан завк олиб юрайлик!
Сидиқов Дилмурод
30/12/2022 19:36
oxirgi fikrga 100% qoshilaman