Шомуродовни тўхтатиб бўлмаяпти. У яна гол урди
Россия Премьер-Лигасининг 11-туридан ўрин олган "Ростов" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Эътиборли томони баҳснинг 37-дақиқасида Элдор Шомуродов гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.
Алексей Ионовнинг узун узатмасидан сўнг, ҳамюртимиз тўпни боши билан тўҳтатиб олди ва ўткир бурчак томондан тўпни бурама тарзда дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаштириб қўйди.
Ҳозирда, ушбу учрашувнинг биринчи бўлимининг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда. Шомуродовда ўз ҳисобига яна гол ёздириб қўйиш имконияти бор.
Фикрлар