Шомуродовни узоқ кутамиз...

“Специя”ни А Сериянинг навбатдаги турида жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Лигурияликлар 28-турда ўзидан бир поғона юқори турган “Салернитана” жамоасини қабул қилади. Икки жамоа ўртасидаги фарқ уч очкони ташкил қилмоқда ва Элдор Шомуродов клуби ғалаба қозонган тақдирда рақибга етиб олади.

Бўлажак ғалаба юқори дивизионда қолиш учун курашаётган “Специя”нинг позициясини анча мустаҳкамлайди.

“Специя” фаолиятини ёритиб боришга ихтисослашган https://www.cittadellaspezia.com сайти журналисти Андреа Бонатти бўлажак баҳсда асосий юк Элдор Шомуродов зиммасига тушиши ҳақида ёзди.

gettyimages-1474209680-612x612

“Специя” ФИФА кунлари муносабати билан турли мамлакатлар терма жамоаларига ўн нафар футболчисини жўнатган. Бўлажак рақиб “Салернитана”дан ўн икки нафар ўйинчи ўз мамлакати терма жамоасига йўл олган. Уларнинг клубга қай аҳволда қайтиши бош мураббийларни энг кўп ўйлантираётган масала ҳисобланади.

Лигурияликларда муҳим баҳс олдидан катта йўқотиш бор. Жамоанинг асосий тўпурари Мбала Нзоланинг сариқ карточкалари сони бештага етган ва бўлажак баҳсни ўтказиб юборишга мажбур. Бу вазияда Леонардо Семпличи ихтиёридаги асосий марказий ҳужумчи Элдор Шомуродов бўлиб қолмоқда.

Андреа Бонаттининг таъкидлашича, Европа қитъаси мамлакатлари терма жамоаларига йўл олган ўйинчиларнинг орта қайтиши ортиқча муаммо туқдирмайди. Масала бир неча соатда ҳал бўлади. Бироқ, бошқа минтақаларда жойлашган давлатлар терма жамоаларига чақиртирилган футболчиларнинг учрашувга етарли даражада тайёргарлик кўриши учун вақт камлик қилиши айтилмоқда.

Элдор Шомуродов терма жамоаларга чақиртирилган чарм тўп усталари орасида “Специя” базасига охирги етиб келадиган ўйинчи ҳисобланади. “Специя” мураббийлари легионеримизни энг узоқ вақт кутишга мажбур.

Мамлакатимиз бош жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец шогирдлари 24 март куни Боливия ва тўрт кундан кейин Венесуэла терма жамоалари билан бўладиган ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўқув-машғулот йиғини ва халқаро ўртоқлик ўйинлари Саудия Арабистонида ташкил этилади.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказганидан кейин Италияга қайтиб келиши керак. Мутахассисларнинг маълум қилишича, ўзбек ҳужумчиси 30 март куни клубга етиб келади.

Элдор “Салернитана”га қарши баҳсда Мбала Нзола ўрнига асосий ҳужумчи сифатида тўп тепиши режалаштирилган. Муҳим баҳсга тайёргарлик кўриш учун Шомуродов ихтиёрида икки кун вақт бўлади.

Шу ўринда, Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурарга айланиши кетилмоқда. 27 ёшли ҳужумчи ҳозиргача 59 та ўйинда рақиблар дарвозасини 32 маротаба ишғол қилган. Амалдаги рекордчи Максим Шацких ҳисобида 34 та тўп бор. Шундан экан, олдиндаги икки ўртоқлик учрашуви ҳам Элдор учун муҳим аҳамият касб этади.

0cc09bfd8c5f38889eabceeedf64af2b

“Специя” футболчиларининг “Салернитана”га қарши учрашуви 2 апрелга белгиланган. “Альберто Пикко” стадионидаги ўйин Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Бугун “Афсунгар”нинг таваллуд куни

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ботир
23/03/2023 07:58
Уша кун келсинчи. Омад
Ilhomjon Feyz
22/03/2023 12:19
Элдор тушса ютқазади. Элдор европа даражасидага футболчи эмас. Италянлар элдор борасида адашди. Элдорни энг яхши жойи мдх ёки ўзбекистон. Осиёни топ 10 чемпионатида хам захирага михланади.