Шомуродовнинг голи “Рома”ни мағлубиятдан қутқарди. Энди Моуриньонинг муносабати ўзгарадими?
Элдор Шомуродов “Рома”нинг энг кўп муҳокама қилинаётган футболчиларидан бирига айланиб қолди. Гап шундаки, легионеримиз юқори спорт формасида бўлишига қарамай, Жозе Моуриньо унга жуда кам ўйин амалиёти бермоқда.
Шомуродов фақат Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик ўйинларида маза қилиб ўйнаяпти ва ҳар қандай рақиб дарвозасини ишғол қилишга қодирлигини кўрсатяпти. Бош жамоаси сафида 2022 йил ҳисобида ўнта учрашувда ўн битта гол ургани шандан далолат бермоқда.
“Рома”нинг миллий чемпионатдаги танаффусдан фойдаланиб, Японияда ташкил этган ўқув-машғулот йиғинида ҳам Элдор Жозе Моуриньо бошчилигидаги мураббийлар штабининг ўзига нисбатан муносабатини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда.
Японияда ташкил этилган икки ўртоқлик учрашувида ҳам буни сезиш мумкин эди. Айниқса, “Йокогама Маринос”га қарши баҳс Шомуродов учун жуда аҳамиятли бўлди.
Мазкур баҳс мезбонларнинг устунлигида бошланди. Биринчи бўлимда Эдуардо ва Нишимура римликлар дарвозасини ишғол қилиб, япон жамоасини ҳисобда икки тўп фарқи билан олдинга олиб чиқди.
Жозе Моуриньо асосий ўзгаришларни танаффус амалга оширди. Марказия ҳужумчи сифатида ўйнаган Тэмми Абрахам ўрнига Элдор Шомуродовни, Филиппо Миссори жойига Кристиан Вольпатони ва Неманья Матич позициясига Никола Дзаньолони туширди.
Бу ўзгаришлар самарали бўлди. Дастлаб, Николо Дзаньоло “Йокогама Маринос” дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Римликлар голни нишонлашга улгурмай туриб, уч дақиқа ичида Матсубара “Рома” дарвозасига учинчи тўпни киритди.
Жозе Моуриньо шогирдлари охиригача курашгани таҳсинга сазовор. Бразилия терма жамоасига жалб этилмай, Қатардаги жаҳон чемпионатидан қуруқ қолган ҳимоячи Рожер Ибаньес аламини “Йокогама Маринос”дан олди. Гол уриб ҳисобдаги фарқни минал даражага етказганида ўйиннинг 84-дақиқаси ўтиб бораётган эди.
Ўртоқлик учрашуви якунланиши арафасида катта саҳнага Элдор Шомуродов чиқди. Легионеримизнинг жамоасининг сўнгги ҳужуми чоғида керакли пайтда, керакли жойда ҳозир бўлди ва тўпни рақиб дарвозасига жойлаб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Голларга бой бўлган ўйин 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
Энди Шомуродовнинг бу уриниши Жозе Моуриньо ва унинг мураббийлар штабидан жой олган мутахассисларнинг муносабатини ўзгартиришига умид қиламиз. Чунки Италия матбуоти кейинги пайтда ўзбек ҳужумчисини пойтахтдан кетиши ҳақида кўп ёзмоқда.
Шомуродовни “Монца”, “Торино”, Кремонезе”, “Сампдлрия”, “Болонья” каби А Серия клаблари ўз сафига қўшиб олмоқчи. Уларнинг асксарият ҳамюртимизнинг трансферини сўраб, “Рома” раҳбариятига мурожаат қилгани ҳам маълум.
Энди “Рома” тайёргарликнинг навбатдаги босқичини Португалияда ўтказади. Жозе Моуриньонинг юртидаги ўқув-машғулот йиғини Элдор Шомуродовнинг келажагини ҳал қилиши кутилмоқда.
Вазият Шомуродов истагандек эмас!
Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!
Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!
Фикрлар