Шомуродовнинг голига оид қизиқ факт!

  • 24 Apr 20:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Элдор Шомуродов ўтган йили ёзги трансферлар вақтида “Женоа”га кўчиб ўтганидан бери А Серияда 26 та учрашув ўтказди.

Tecno

Легионеримиз бу ўйинларда жами тўртта гол урди. Элдор тўртинчи тўпини 33-турда “Специя” дарвозасига киритди. Қизиғи шундаки, айнан мана шу учрашув Шомуродов гол урган ва генуяликлар ғалаба қозонган биринчи ўйин бўлди.

Бунгача “Женоа” ўзбек футболчиси гол урган беллашувларда ғалабага эриша олмаган эди. Хусусан, генуяликлар Шомуродов ўз ҳисобига аниқ зарба ёздириб қўйган аввалги ўйинларда “Парма” ва “Сассуоло”га бир хил – 1:2 ҳисобида енгилган. “Верона” дарвозаси тўридан жой олган аниқ зарба эса 2:2 ҳисобидаги дурангни таъминлаган эди.  

 

Comments

You must be logged in to commet!