Шомуродовнинг жамоадоши Саудия Арабистони клубига кўчиб ўтиши мумкин

"Рома" клуби ва Жазоир терма жамоаси ярим ҳимоячиси Уссем Ауар фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиришга яқин турибди.

Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, ушбу шартнома яқин орада имзоланиши мумкин. Томонлар ўртасидаги музокаралар эса якуний босқичга келган. Жазоирлик футболчи "Ал-Иттиҳод" билан 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган келишувни имзолайди.

Уссем Ауар “Рома” сафига ўтган йилнинг июль ойида Франциянинг "Лион" клубидан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. 26 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум “бўрилар” сафида 25 та ўйин ўтказиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Уссем Ауарнинг нархи 10 миллион евро. Футболчининг "Рома" билан амалдаги шартномаси эса 2028 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!