Шомуродовнинг жамоаси ҳам маошларни қисқартирадими? Бунга бош мураббий жавоб берди

“Ростов” клуби бош мураббийи Валерий Карпин коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз пайтида жамоа аъзоларининг маошлари камайиши мумкинлиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай гап йўқлигини айтди.

“Ҳозирча бундай гап йўқ. Агар шундай қилиш керак бўлса, футболчилар вазиятни тушинишади. Бу борада ортиқча саволлар бўлмайди, деб ўйлайман”, - дейди Карпин.

Бунгача, «Динамо» Москва, «Спартак», ЦСКА, «Зенит», «Рубин», «Уфа» ва «Крилья Советов» каби РПЛ жамоалари футболчилар маошини қисқартирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!