Шомуродовнинг жамоаси мураббий алмашинувидан сўнг ғалаба қозонди
Ads

Ҳозиргина Россия Премьер-Лигаси 20-туридан ўрин олган “Ростов” ҳамда “Уфа” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ҳафта ўртасида бош мураббийи Леонид Кучукни истеъфога чиқарган “Ростов” янги мураббий – Дмитрий  Кириченко бошқарувидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Ўйиндаги ягона гол Ингасон номига ёзилди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса 78-дақиқада заҳирадан майдонга туширилди.

Россия Премьер-Лигаси. 20-тур

Ростов – Уфа 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 22 Ингасон.

Ростов – Песьяков, Вилюш, Ингасон, Макеев, Устинов, Зуев (Ионов, 61), Гацкан, Думбия (Калачев, 71), Могилевец, Паршивлюк, Бухаров (Шомуродов, 78).

Уфа – Беленов, Тумасян (Обляков, 81), Никитин (Фатаи, 60), Аликин, Живоглядов, Стоцкий, Салатич (Сысуев, 73), Игбоун, Пауревич, Йокич, Кротов.

Огоҳлантиришлар: Салатич (73), Игбоун (90), Песьяков (90).