Шомуродовнинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Женоа” таркибидаги машғулотлардан бирида жароҳат олган эди.

“Женоа” расмий сайти ўзбекистонлик легионер ўнг сонидан шикастланганини маълум қилган. Натижада Элдор генуяликларнинг Италия кубогидаги “Катандзаро” жамоаси билан баҳсида иштирок эта олмади.

Шунингдек, ҳужумчимиз А Серия доирасида 1 ноябрь куни “Сампдория”,  4 ноябрда “Торино”га қарши учрашувларини ўтказиб юборди. Ҳамюртимиз 8 ноябрь куни “Рома”га қарши ўтказилган ўйинда сафга қайтиши айтилганди. Бироқ, Шомуродов бу гал ҳам учрашув қайдномасига киритилмади. “Женоа” Элдор ўйнамаган бу учрашувларда бир очкони қўлга киритди холос.

Италия футболини ёритишга ихтисослашган машҳур нашрлардан бири – “TuttoFantacalcio” Элдор Шомуродовнинг қачон сафга қайтишини аниқлади.

Маълумотларга қараганда, Шомуродов жароҳатидан қутилган ва айни пайтда спорт формасини тиклаш билаш машғул.

shoma-genoa-mash

Ўз навбатида, “Женоа” мухлислари ҳам Элдорнинг тезроқ сафга қайтишини истамоқда. Улар қуйидагича фикр билдирган.

Walter Tassetti:

Шомуродов тикланиб олишига умид қиляпман. У захирадан майдонга тушиб бўлса ҳам, ўйинни кучайтира олади. Унинг устунлиги бўйининг баландлигида.

Daniele Donadoni:

Тез орада Шомуродов, Малес ва Дестро жароҳатдан қутилиб, сафга қайтади. Ниҳоят, бош мураббий Маранда ҳужумчи танлаш имконияти пайдо бўлади.

Mario Colombo:

Шомуродов ўйнаши керак. У яқинда трансфери учун сарф қилинган катта суммани оқлашни бошлайди.

Paolo Politi:

Ўзбекнинг қиммат трансфери жамоага фойда келтириши керак. У  “Интер”га қарши учрашувда ўзини кўрсата олмаганди. Навбатдаги ўйинларда Элдорда гол уриш имконияти бўлади.

Andrea Chiappori:

Шомуродов яхши ҳужумчи. Унга мослашиши учун озгина вақт керак холос.

15218327_1

“TuttoFantacalcio” нашри тарқатган хабарга кўра, Элдор Шомуродов А Сериянинг 8-туридан олдин сафга қайтиши кутилмоқда. “Женоа” навбатдаги учрашувни 22 ноябрь куни сафарда “Удинезе”га қарши ўтказади.

Унгача Европанинг кўплаб клубларида бўлгани сингари “Женоа”нинг турли мамлакатлар терма жамоалари шарафини ҳимоя қиладиган футболчилари халқаро учрашувларда қатнашади. Аслида Элдор Шомуродов ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида иштирок этиши керак эди. Бош мураббий Вадим Абрамов жароҳати туфайли ҳужумчини безовта қилмади.

Шомуродов – катта йўқотиш!

Карпин Шомуродовни нега “қийшиқоёқ” деган эди?

"Шомуродов ҳам “Ростов”да бирданига асосий футболчи бўлмаган!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!