Шомуродовнинг вазифаси бошқа футболчига юкланди!

“Рома” ёзда бир неча футболчиларни ўз таркибига қўшиб олганига қарамай, жанговар таркибни шакллантиришда жиддий муммоларга дуч келмоқда. Бунга етакчи ўйинчиларнинг кўп жароҳат олаётгани, Пауло Дибала ва Жоржиньо Вейналдум каби янги таклиф этилганларнинг узоқ муддатга сафдан чиққанини асосий сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.

Айниқса, аргентиналик юлдузнинг кетма-кет икки марта шикастлангани ва иккинчи  жароҳати жиддий бўлиб чиққани “Рома”ни мураккаб вазиятга солиб қўйди. Чунки Дибала А Серия ва Европа лигасининг дастлабки ўн битта ўйинида еттита гол ва иккита ассист билан жамоанинг энг кучли ўйинчисига айланганди.

c54485d163f3532a9a5a94ff1459ef03

Энди Жозе Моуриньо ҳужум чизиғида ўзгартиришларни амалга оширишга мажбур бўлмоқда. Португалиялик мутахассис жорий мавсумда 3-4-1-2 схемасидан фойдаланмоқда. “Бўрилар” мослашиб олган ва анча самарали ҳисобланган бу тактик схемада майдонда бир вақтнинг ўзида иккита ҳужумчи тўп тепиши керак.

Бундан ташқари, мураббийлар штаби томонидан тайёрланган иккинчи тактика – 3-5-2 схемасида ҳам Моуриньо бир жуфт ҳужумчини бошланҳич таркибда майдонга туширишига тўғри келмоқда.

Дибаланинг жароҳати туфайли Моуриньо бошчилигидаги мураббийлар бу муаммо ечимини асли марказий ярим ҳимоячи бўлган Николо Дзаньолога марказий ҳужумчи вазифасини юклашда кўрмоқда. Айни пайтда “Рома”да уч нафар марказий ҳужумчи – Тэмми Абрахам, Андреа Белотти ва Элдор Шомуродов бор. Легионеримиз икки ҳамкасби фарқли ўлароқ , чап ва ўнг қанот ҳужумчиси вазифасини ҳам бажара олади.

Бироқ, Жозе Моуриньо бир неча позицияда ҳаракат қила оладиган Шомуродовга ишонч билдирмасдан, аслида ҳамюртимизга тегишли бўлган вазифани Никола Дзаьолога юкламоқчи. 23 ёшли италиялик футболчи универсал ҳисобланади. У шу пайтга қадар ўзи мослашган ўнг қанотдан ва марказий ярим ҳимоядан ташқари, ҳужумчи ортида ва ҳужум марказида ҳам ўйнаган. Шунингдек, Дзаньоло плеймейкер вазифасини ҳам яхши уддалайди.

Corriere della Sera газетасининг ёзишича, пойтахт клуби мураббийлар штаби Дзаньолога марказий ҳужумчи вазифасини юклаш бўйича якуний қарор келиб бўлган. Мутахассислар бу схема Николога кўпроқ гол уриш имконини беришини таъкидламоқда.

Жозе Моуриньонинг бу қарор Шомуродовнинг ўйнаш имконини янада камайтирадиган кўринади. Ўзбекистонлик мухлисларга ёқмайдиган жиҳати Элдор айнан ўйнайдиган ёшда захирада қолиб кетмоқда.

Мавсум бошланганига уч ойдан ўтган бўлса-да, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори А Серия ва Европа лигасида атиги тўрт маротаба майдонга тушиб, жами 60 дақиқа ҳаракат қилди холос.

Элдорнинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетаётганидан фойдаланиб қолмоқчи бўлаётган “Болонья” ва “Торино” ҳамюртимизни қишки трансферлар вақтида ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилганди.  

Бу борада “Рома” спорт директори Тьягу Пинто клуб раҳбарияти қарорини аниқ ва лўнда қилиб, билдирди.

- Андреа Белотти асосий таркибда пайдо бўлганидан кейин “Рома” Элдор Шомуродовни сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида сўраяпсизми? Элдор ҳам худди Белотти сингари Римда қолади, - деб таъкидлади Тьягу Пинто оммавий ахборот воситалари ходимларига.

шома

Демак, Шомуродовнинг келажаги қандай давом этиши ҳали тўлиқ ҳал бўлгани йўқ. 

Абдухолиқов янги асрнинг энг зўр легионер тўпурари бўлиши кутилмоқда!

Шомуродов кетади(ми?)...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!