Абдухолиқов янги асрнинг энг зўр легионер тўпурари бўлиши кутилмоқда!

Беларусь чемпионати олий лигаси ҳар қачонгидан қизғин кўриниш олган. Бу мавсумда бешта жамоа – “Шахтёр-Солигорск”, “Энергетик-БГУ”,  “Динамо-Минск”, БАТЭ ва “Ислочь” совринли ўринлар учун курашмоқда.

Чемпионат ўйинлари якунланишига тўрт-бештадан учрашув қолган паллада олтин медаль учун асосан “Шахтёр-Солигорск”, “Энергетик-БГУ”, “Динамо-Минск” даъвогар ва бу клубларнинг имконияти каттароқ баҳоланяпти.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозларини Беларусь чемпионатида порлаётган Бобур Абдухолиқовнинг ёрқин ўйини ва юқори кўрсаткичлари кўпроқ қизиқтиради. “Насаф” тарбияланувчиси ўз голлари билан “Энергетик-БГУ”ни чемпионлик пойгасида иккинчи ўринда ушлаб турибди.

20220502165032

Шу билан бирга, Бобур индивидуал совринлар учун ҳам курашни давом эттирмоқда. 26-турда чемпионат тўпурарлари пойгасида ҳамюртимизни таъқиб қилиб келаётган “Минск” ҳужумчиси Владимир Хвашинский фаолиятида илк бор покер қайд этиб, орадаги фарқни қисқартирганди.

ЎЗ навбатида, ўзбек ҳужумчиси “Белшина” билан бўлган беллашувда дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба келтириш баробарида Хвашинскийдан яна узоқлашди.

Боши билан иккита гол урган Бобур миллий чемпионатдаги голлари сонини 23 тага етказди. “Минкс” ҳужумчиси ҳисобидаги аниқ зарбалар 17 тани ташкил қилмоқда. Кейинги ўринларни банд этган “Нёман” вакили Павел Савицкий ҳамда “Белшина” футболчиси Илья Васильев ҳисобида тўққизтадан гол бор ва улар тўпурарлик пойгасидан чиқиб кетганига анча бўлди.

Бундан ташқари, Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпионати тарихига кирган тўпурарлар билан ҳам рақобатлашмоқда.

Ҳозирча, ҳамюртимизнинг ҳисобида 23 та гол бор. Чемпионатнинг қолган бешта ўйинида Абдухолиқов яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилса, 2007 йилги чемпионатда ўз ҳисобига 24 та аниқ зарба ёздириб қўйган “Гомель” ҳужумчиси Роман Василюкка етиб олади.

Шунингдек, қолган баҳсларда икки марта тўп киритишни уддаласа, легионеримиз 2001 йили лигада 25 та гол муаллифи бўлган “Нёман-Белкард”нинг россиялик форварди Сергей Давидов натижасини қайтаради.

Бобур Абдухолиқов учта гол урган тақдирда Беларусь чемпионатининг бир мавсумида энг кўп тўп киритган хорижлик футболчисига айланади.

Демак, Бобурни тарихий натижадан атиги учта гол ажратиб турибди. Биз 25 ёшли форвардимиз қолган бешта баҳсда бу кўрсаткичларни забт эта олишига ишонамиз.

Шунга қарамай, Абдухолиқов Беларусь олий лигасида бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича мамлакат рекордини янгилашига ишониш қийин эканини таъкидлаш адолатдан бўлади. Бу кўрсаткични қайд этиш учун ҳамюртимиз чемпионатдаги голлари сонини 35 тага етказиши керак. Бу эса имконсиздек кўринмоқда.

489c5baacb008da3a2cf7be167970403

Амалдаги рекордчи Андрей Хлебосолов 1996 йилги чемпионатда “Белшина” таркибида 34 та тўп киритиб, ҳозирча такрорланмай турган рекордни ўрнатиб қўйган.

Шомуродов кетади(ми?)...

 
 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aliqulov v1.0 Bekzod
20/10/2022 11:23
Tóp bilan harakatlari juda zór, kuchliroq chempionatga ótishga uje tayyor bólibdi
SAMARIDDIN AMUR GPZ UZB
20/10/2022 08:08
Malades olga Bobir