"Шўртан" ЦСКАга қарши ўйинда имкониятни бой берди

  • 22 февраль, 21:12
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Бугун "Шўртан" жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида учинчи назорат учрашувида майдонга тушди.

Бу сафар ҳам қўшни Тожикистоннинг яна бир жамоаси ЦСКА билан куч синашди. Учрашувда дастлаб ғузорликлар ҳисобни очишди. 36-дақиқада Аббос Эргашбоев рақиб жарима майдончасига ёриб кириб рақиб дарвозасига тўп киритишга эришди. 

Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Шерзод Абдураимов қайтарган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Абдуҳалил Бўронов ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

66-дақиқада Шаҳзод Неъматжоновга нисбатан рақиб жарима майдончаси ичида фол ишлатилди. Пенальтини Сирожиддин Қўзиев амалга оширди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. Учрашувнинг 88-дақиқасида ва иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Тожикистон жамоаси "Шўртан" дарвозасига иккита тўп киритди. Натижада "Шўртан" пойтахтдаги йиғини доирасидаги учинчи назорат учрашувида 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

“Шўртан”: Шерзод Абдураимов, Улуғбек Худойбердиев, Шаҳзод Неъматжонов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Камрон Саидазимов, Сирожиддин Қўзиев, Муродхўжа Жабборов, Темур Мамасидиқов, Аброр Тошқўзиев, Жўрабек Маннонов, Аббос Эргашбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Далер Шарипов, Жавоҳир Ҳасанов, Миржалол Жумаев, Шаҳбоз Нуриддинов, Нуриддин Ҳасанов, Сардор Саъдуллаев, Асадбек Саидхонов, Миркомил Абдураззоқов, Сарвар Мирзаев, Бекзод Сувонов.

Голлар: А. Эргашбоев,  36 - 1:0. А.Бўронов, 56 - 1:1. А.Жулиус, 88 - 1:2.  Ш,Ҳабибов, 90+2 - 1:3.

Амалга оширилмаган пенальти: С.Қўзиев, 66.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!