Шота Арвеладзе: Финалга муносиб эканлигимизни кўрсатдик

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Ўзбекистон Лига кубоги ярим финалидан ўрин олган Қўқон-1912"га қарши (2:1) баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз биринчи марта ўтказилаётган турнир финалига йўл олганимиздан хурсандмиз. Ўйинни деярли назорат қилдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Финалга муносиб эканимизни кўрсатдик. Футболчилар тиғиз тақвимга эга. Улар ҳар 3-4 кунда майдонга тушишмоқда. Февралда бошланган мавсумни муваффақиятли давом эттиряпмиз. Шундай экан, йигитларни табриклайман", - деди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!