Шота Арвеладзе: Иқлим ўзгартиришлар организмга таъсир қилади

"Пахтакор" Суперлиганинг 17-тур қолдирилган ўйинида "Сўғдиёна"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда ҳисобига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйди. Беллашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Рақиб биринчи бўлимда бизга кўп сюрпризларни тақдим этди. Ўйин давомида ҳам, деб айтса бўлади. Улар қанот ҳимоячиларимизни бутунлай бўш ҳудуд билан қолдиришди. Шу сабабли, ҳужумга ўтишда турли танловларга эга бўлдик, вазиятларни юзага келтирдик. Биринчи бўлимда 3-4 марта жуда яхши имкониятлардан фойдалана олмадик. Яна аввалги суръатга қайтиб олиш учун бир оз вақт зарур бўлмоқда. Жамоамизда чарчоқ аломатлари сезиляпти, лекин йигитларни тўғри тушунаман. Бусиз иложи йўқ. Тинимсиз ўйинлар, кўплаб учишлар, вақт ва иқлим ўзгартиришлар организмга таъсир қилади. Тез орада янада яхшироқ ва тетикроқ ўйнаймиз, - деди Арвеладзе.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)