Шота Арвеладзе "Пахтакор"га қайтиши мумкинми?

Бир неча кун аввал, "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе жамоани тарк этганди. Ушбу воқеа 22 декабрь куни эрта тонгда содир бўлди. 

Бироқ тошкентликлар матбуот хизмати орадан икки кун вақт ўтса ҳам, мураббийнинг кетганини эълон қилмади. Фақатгина грузиялик мутахассиснинг "Пахтакор" раҳбарияти ва Алишер Усмоновга миннатдорлиги изҳор қилинган фикрларни тақдим этди холос. Афтидан Арвеладзе кетдим, дегани билан "Пахтакор" томони музокараларни давом эттирмоқчи. Ҳар ҳолда клуб Шота Арвеладзенинг ташаккурномасини эълон қилганида мураббий жамоани тарк этгани борасида ҳеч нарса дейилмаган. Бу эса, "Пахтакор"ни унинг қайтишидан умидвордек кўрсатмоқдаа. Ҳали бу якуний қарор эмасга ўхшайди.

Диёр Имомхўжаев "Пахтакор"ни тарк этган Шота Арвеладзе ҳақида фикр билдирди

Шота Арвеладзе хайрлашув мактубини ёзди. Унинг мухлислар ва футбол жамоатчилигига айтган охирги фикрлари

IMG_1026

Шота Арвеладзе Алишер Усмоновга раҳмат айтди

Арвеладзе “Пахтакор”га нима берди? Ўзбек футболигачи? - Хайрулла Ҳамидовдан жавоб

Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг. Ўзбек футболига оид энг муҳим хабар ва янгиликлар айнан SPORTS.uz сайтида!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!