Шотландияда мухлис ўйин пайти футболчига ташланиб қолди

  • 9 март, 2019, 17:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Шотландияда стадионга ташриф буюрган мухлислардан бири ўйин пайти аут отаётган футоболчига  ташланиб қолди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Tecno

Ушбу ҳолат Шотландия премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган "Хиберниан" ва "Рейнжерс" клублари ўртасидаги баҳсда содир бўлди. “Қони қайнаган” мухлис глазголиклар сардори Жеймс Таверньега ҳужум қилди. Аммо, хавфсизлик ходимлари дархол вазиятга аралашишди ва уни майдондан олиб чиқиб кетишди.

Таъкидлаш керакки ўша учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!