Шов-шувли хабарга ЎФА муносабат билдирди

Бугун ОАВда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакили 350 минг доллар миқдордаги пулни Туркияга олиб қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. ЎФА бунга қуйидагича муносабат билдирди.

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси жорий йилнинг 19 февраль куни оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотлар бўйича қуйидагиларни билдиради:

ЎФА томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. ОАВ вакилларидан текширилмаган ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ўрганиш ишлари юзасидан тегишли хулосалар чиқарилгач, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
expert Umid-informatik
19/02/2024 16:52
Араб шайхлари ухлатди менимча , 350 минг доллар нима бўлади Ё у доляни кам олган ёки араб шайхлари ухлатган