Шу болани “Барса”га қўйворинглар!
“Барселона” раҳбарияти испаниялик ҳимоячи Маркос Алонсо трансфери бўйича “Челси” билан келиша олмаяпти.
Каталонияликлар клубда кузатилаётган молиявий инқироз сабабли “аристократлар” талаб қилаётган бадал пулини тўлай олмайди.
Mundo Deportivo нашрининг таъкидлашича, футболчининг агенти Фали Рамадани айни пайтда Лондон бўлиб турибди ва “Челси” мутасаддиларини Алонсони арзонроқ нархга қўйиб юборишга кўндирмоқчи.
Маркос Алонсонинг ўзи мавсум давомида бир неча маротаба Испанияга қайтмоқчи эканини таъкидлаган ва бундан клуб раҳбариятининг ҳам хабари бор.
Алонсо аслида “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Қироллик клуби” учун атиги битта расмий учрашувда қатнашган холос.
Фикрлар