Шу футболчи келса, Вернерга “Челси”да нон қолмайди

“Челси” анчадан бери кўп гол ура оладиган ҳужумчи қидирмоқда. Жамоада марказий ҳужумчи сифатида қайд этилган Ромелу Лукаку ва Тимо Вернер бу вазифани уддалай олмаяпти.

“Аристократлар” ҳозирча бу ўринга мос футболчини кузатмоқда ва имкон бўлиш билан уни трансфер қилади.

Канада терма жамоаси ҳужумчиси Жонатан Дэвид жорий мавсумда “Лилль” жамоасида жуда сермаҳсул ўйин намойиш қилмоқда. 22 ёшли футболчи Франция клуби таркибида барча турнирларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 16 бор аниқ нишонга олди.

Мутахассислар агар “Челси” бу футболчини трансфер қила олса, у асосий таркибда Тимо Вернернинг ўрнини эгаллашига ишонч билдирмоқда.

Жонатан Дэвидга ҳозирдан “Реал” ва “Барселона” каби гранд клублар ҳам кўз тикмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!