Шу ҳужумчи “Челси”ни енгилмас жамоага айлантиради!

“Челси”нинг собиқ футболчиси Франк Лебёф “аристократлар” трансфер бозорига мурожаат қилиб, Килиан Мбаппени олишга уриниб кўриши кераклигини таъкидламоқда.

Унинг фикрича, Мбаппе “Челси”ни чемпион жамоага айлантиришга қодир ўйинчи ҳисобланади. Уни олган клубнинг Англия премьер-лигасида чемпион бўлиш имкониятлари сезиларли даражада кўтарилади.

- Мбаппе ёзда эркин агентга айланади. Ҳозир “Челси” ҳужумидаги йигитларга қараб, Килиан бу жамоа учун қандай аҳамият касб этишини тасаввур қиляпман, - деди Франк Лебёф.

Мбаппе жорий мавсумда парижликлар сафида барча турнирларда 27 та учрашув ўтказиб, 19 та гол ва 15 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!